UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  122 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

Кутилган ҳол Янгиликлар

Кутилган ҳол

Диёр Имомхўжаевнинг ПФЛ бош директори этиб тайинланиши кутилган ҳол деб ўйлайман.

Аслида бош директорми ёки бош директор вазифасини бажарувчими, ҳозирги шароитда бунинг фарқи йўқ. Чунки ҳозир барчанинг ўй-хаёли битта нарсага қаратилган: карантиндан кейин футболимиз қандай ҳолатда бўлади? Ва бу борада кўпчилик лавозим даражаси билан қизиқаётгани йўқ. 

Биз нима сабабдан аввалги раҳбар Даврон Шоқурбонов ишдан бўшаганини билмаймиз. Бу ҳақда ПФЛ расмий баёнот бермади. ПФЛ фақат бош директор вазифасини бажарувчи этиб Диёр Имомхўжаев тайинланганини эълон қилди.

Айни пайтда ПФЛ бош директорлигига Диёрдан яхши номзод йўқ эди. Ҳа, у катта футбол ўйнамаган (бир хил мутахассислар шундай дейишни яхши кўради: сен ўзи футбол ўйнаганмисан?) Бу билан сен футболда нимани ҳам тушунардинг демоқчи бўлишади шекилли.

Лекин Диёр Имомхўжаев ўқиган, тушунган йигит. У барибир футбол ичидан чиқди, бир думалаб четдан келиб қолгани йўқ. У ПФЛда иккита раҳбар билан ишлашга улгурди. Кўп тажриба тўплади. Ҳужжат ва қоғоз билан ишлашни ўрганди.

Диёр Имомхўжаевнинг менга ёқадиган энг яхши хислати бу - тўғрисўзлиги ва миясига нима келса шуни айтиши. Унинг фикри тўғри ё нотўғри, бу иккинчи масала, муҳими ўзининг мустақил фикри бор ва шуни доим баралла айтиб келган. Диёр Имомхўжаев бу лавозимга таниш-билиш орқали эмас, балки ўз меҳнати сабаб эришди. Унинг футболда "танкаси" йўқ деб ўйлайман. "Танкаси" бор бўлса ҳам бу - унинг фикрлаши ва қўлидан келадиган ишни бажариши.

Диёр қийин вазиятда бошқарувни қўлга олди. Карантиндан кейин қай йўсинда давом этишимизни белгилаб олиш осон бўлмайди. Умуман бундан кейинги футбол қандай ҳолатда бўлиши мавҳум. Коронавирус балоси жуда кўп соҳаларни тўхтатиб қўйди. Бу балони илдизи билан йўқотмай туриб футбол яна аввалги даражасига қайтишига ишониш қийин.

Ҳозирги шароитда Диёр Имомхўжаев олдида карантиндан кейинги Суперлига, Пролига ва бошқа ички мусобақаларни қай тарзда давом эттириш бирламчи вазифа бўлиб турибди. Чунки қандай бўлмасин чемпионатни давом эттириб қўйиш керак. Ўйлаймизки, унинг олдида бир нечта вариантлар йўқ эмас.

Диёр Имомхўжаевни қўллайдиган биринчи навбатда бу - клублар. Шу боис қандайдир қарор чиқаришдан олдин клублар таклифини ўрганса ва атрофдагиларнинг ўринли маслаҳатига қулоқ солса, ўйлайманки, унинг ишлари беш бўлади. Фақат бунинг учун биринчи навбатда ҳамма клубни бирдек кўриб бамаслаҳат иш юритиши шарт.

Янги лавозим ва янги масъулиятли ишда унга омад тилаб қоламан.

Х.Холиқов.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика