Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"
18 июл 2025 00:54
Янгиликлар
Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"
Собиқ футболчи Кристиан Вьерининг фикрига кўра, "Челси" янги мавсумда АПЛ ғолиби бўлади.
"Сўнгги бир неча ойларда барчасида ғолиб бўлаётгани сабабли футболчиларда ўзига бўлган ишонч кўпайгани учун ПСЖ финалда "Челси"дан яхшироқ ўйнайди деб ўйлагандим. Кейинчалик сиздан ҳам агрессивроқ кимдир келиб, зарба бериб кетар экан.
Мареска шунчаки яхши мураббий эмас. У узоқ йиллар давомида Гвардиола билан ишлаган ва бу сезилиб турибди. У фақатгина юқори прессинг эвазига эмас, балки, тўпни ушлаб туриш ва тўғри ташкиллаштирилган ўйин орқали натижаларни қўлга киритди.
Фикримча "Челси" келаси йили АПЛ ғолиби бўлади ва ЕЧЛда бош соврин учун курашади", - деди Вьери.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар