UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:35Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки" (онлайн ҳисоб)  10 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  2 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  14 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  8 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  6 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4

Косонсойда кучлар тенг келди: «Навбаҳор» – «Динамо» 1:1 Янгиликлар

Косонсойда кучлар тенг келди: «Навбаҳор» – «Динамо» 1:1

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” учрашуви бўлиб ўтди.

7-дақиқада Ғайрат Жўраевнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Леонид Кошелев боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.  10-дақиқада Санъат Шиховнинг зарб билан тепган тўпини Леус майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан кейин Шихов дарвоза устуни ва тўсини кесишган нуқтани нишонга олди. 19-дақиқада Қаҳрамон Маҳаммаджонов қулай имкониятга эга бўлганди. Аммо Ойбек Нурбоев сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 40-дақиқада Леонид Кошелевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Гаппаров дарвозага йўллашга уриниб кўрганди. Аммо, тўп устунга тегиб майдонни тарк этди. 44-дақиқада Сайфиевнинг 25 метрлардан амалга оширган жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Дастлабки бўлим якунланди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 48-дақиқада Ойбек Нурбоев дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Меҳмонов тўпни қайтарди. 75-дақиқада Азамат Бобожонов самарқандликларнинг навбатдаги ҳужумини самарали якунлади. Леус билан деярли ёлғиз қолган Бобожонов дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди - 1:1. Ўйин мана шу ҳисоб билан тугади. 

 

16:30 - «Навбаҳор» – «Динамо» 1:1 (1:0)
Голлар:
Леонид Кошелев 7, - 1:0 (Ғайрат Жўраев). Азамат Бобожонов 75, - 1:1.  
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Тўхтасинов (Андижон)
«Навбаҳор»: 78.Павел Леус, 6.Леонид Кошелев, 10.Акрам Баҳриддинов (9. Илҳом Бойдедаев, 73), 13.Тимур Султанов, 20.Ғайрат Жўраев, 26.Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 31.Рустам Аъзамов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 45.Александр Лупашко (22. Рўзимбой Аҳмедов, 58), 47.Тимур Яфаров, 99.Аюбхон Гаппаров. 
Захира: 12. Ислом Жўраев, 8. Азим Аҳмедов, 17. Соҳиб Абдуллаев, 21. Аъзам Алиев, 44. Оятулло Муҳиддинов.
«Динамо»:
1.Игорь Михайлов, 4.Ойбек Нурбоев, 6.Акмал Бозоров, 10.Тўлқин Мирзаев (17.Абдулла Набиев, 58), 12.Санъат Шихов, 16.Акмал Холмуродов, 18.Сирож Сайфиев, 21.Азамат Бобожонов (48.Ильдар Маматказин, 86), 26.Комил Шарофиддинов, 55.Аваз Агалиев, 72.Алишер Саматов.
Захира:
30. Умид Низомов, 22. Фирдавс Абдусалимов, 40. Ильдар Магдеев, 70. Фарруҳ Шотурсунов, 77. Омад Тойлоқов.
Огоҳлантиришлар:
Комил Шарофетдинов 18, Қаҳрамон Маҳаммаджонов 32, Азим Аҳмедов 49, Илдар Магдеев 79, 
Назоратчи:
Ғ. Каримов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика