UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  0 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  2 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  14 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  22 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1

Кирилл Погребняк: "Локомотив"га ғолиблик руҳини қайтаришда ёрдам бермоқчиман" Янгиликлар

Кирилл Погребняк: "Локомотив"га ғолиблик руҳини қайтаришда ёрдам бермоқчиман"

"Локомотив"нинг янги футболчиси Кирилл Погребняк клуб матбуот хизматига жамоага ўтиши ҳақида гапирди.

- "Локомотив" менинг олдимга конкрет таклиф билан чиқди. Гарчи олдимда бир неча таклифлар бўлишига қарамасдан, "Локомотив" менга қизиқроқ туюлди. Кейинчалик клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби билан гаплашдим. Қизиқарли мулоқотлар бўлди. Клуб доимо ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Шу боисдан таклифни қабул қилдим. Тошкент шаҳри ҳам менга ёқди. Ҳозирча барча жиҳатлар - жамоа, клуб, шаҳар ва мураббийлар штаби ҳақида ижобий фикрлар айта оламан.

"Истиқлол"га қарши ўйин омадсиз ўтди. Энди бу баҳсни миямиздан чиқариб ташлаб, навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Ўша куни нималарга қодир эканлигимизни кўрсатиш жуда қийин бўлди. олдинга ҳаракатланишда давом этамиз. Ҳам чемпионатда, ҳам кубок баҳсларида футболчилар олдида катта вазифалар қўйилган.

"Локомотив"даги асосий мақсадим - ғалабаларга катта ҳисса қўшиб, жамоага ғолиблик руҳини қайтаришга ёрдам бериш. Бу исталган футболчи ва исталган жамоа учун жуда муҳим. Шу боисдан олдимиздаги ҳар бир ўйинда 100 фоиз кучимизни сарфлаб, максимал натижа қайд этишни истаймиз.

Рейтинг: -30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика