UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  2 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  3 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  17 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  1 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  15 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1

Кирилл Погребняк: "Локомотив"га ғолиблик руҳини қайтаришда ёрдам бермоқчиман" Янгиликлар

Кирилл Погребняк: "Локомотив"га ғолиблик руҳини қайтаришда ёрдам бермоқчиман"

"Локомотив"нинг янги футболчиси Кирилл Погребняк клуб матбуот хизматига жамоага ўтиши ҳақида гапирди.

- "Локомотив" менинг олдимга конкрет таклиф билан чиқди. Гарчи олдимда бир неча таклифлар бўлишига қарамасдан, "Локомотив" менга қизиқроқ туюлди. Кейинчалик клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби билан гаплашдим. Қизиқарли мулоқотлар бўлди. Клуб доимо ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Шу боисдан таклифни қабул қилдим. Тошкент шаҳри ҳам менга ёқди. Ҳозирча барча жиҳатлар - жамоа, клуб, шаҳар ва мураббийлар штаби ҳақида ижобий фикрлар айта оламан.

"Истиқлол"га қарши ўйин омадсиз ўтди. Энди бу баҳсни миямиздан чиқариб ташлаб, навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Ўша куни нималарга қодир эканлигимизни кўрсатиш жуда қийин бўлди. олдинга ҳаракатланишда давом этамиз. Ҳам чемпионатда, ҳам кубок баҳсларида футболчилар олдида катта вазифалар қўйилган.

"Локомотив"даги асосий мақсадим - ғалабаларга катта ҳисса қўшиб, жамоага ғолиблик руҳини қайтаришга ёрдам бериш. Бу исталган футболчи ва исталган жамоа учун жуда муҳим. Шу боисдан олдимиздаги ҳар бир ўйинда 100 фоиз кучимизни сарфлаб, максимал натижа қайд этишни истаймиз.

Рейтинг: -30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика