UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00"Ланс" — "Монпелье" ва "Мец" — ПСЖ ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  23 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  24 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  7 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0 22:35Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади"  6 22:25АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  0 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  70 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  21 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  212 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3

Ким Санг Сик: "К-1 Лига шарафини ҳимоя қилиш учун боримизни берамиз" Янгиликлар

Ким Санг Сик: "К-1 Лига шарафини ҳимоя қилиш учун боримизни берамиз"

Хабарингиз бор, эртадан пойтахтимиз Осиё чемпионлар лигаси «H» ва «I» гуруҳи учрашувларига мезбонлик қилади.

Бугун дастлабки тур баҳслари олдидан «Бунёдкор» стадионида «H» гуруҳ жамоалари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Чонбук Моторс" клуби бош мураббийи Ким Санг Сик ва футболчи Хон Жон Хо фикрларини билдириб ўтди.

"ОЧЛда ҳар мавсум иштирок этиш биз учун катта шараф ҳисобланади. Биринчи ўйин доим қийин ўтади. Биз эртага энг яхши ўйинимизни намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз",- дейди Ким Санг Сик.

"Мен ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Бу ерга мослашиш яхши кетяпти. Бир ҳафтадан бери машғулот ўтказмоқдамиз. Ўйламанки, эртага ғалаба қозонишни уддасидан чиқамиз",- дейди Хон Жон Хо.


- Жамоа ўтган мавсум ОЧЛда муваффақиятли иштирок эта олмаганди. Бунинг сабаби нимада эди? Жорий йилги мусобақада қандай мақсадлар қўйилган?

- Ўтган йили Қатарда ўтказилган мусобақага чемпионатимизни энди якунлаб борган эдик. Шунингдек терма жамоа йиғинлари сабаб таркибимиз тўлиқ бўлмаганди. Бу йил эса вазият бошқача. Тошкентга иложи борича барча футболчиларимизни олиб келдик. Ҳаммасини ҳолати яхши. ОЧЛда чемпионатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун боримизни берамиз.

- Рақиб жамоа "Чианграй Юнайтед" ҳақида фикрингиз қандай? 

- Рақиб иштирокидаги кўпгина учрашувларни кузатдим. Жуда яхши шаклланган жамоа. Таркибида маҳоратли ва  исталган вазиятни голга айлантирадиган футболчилар бор. 


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика