"Ювентус" Кимга қизиқяпти
02 май 2024 18:48
Янгиликлар
Италиянинг "Ювентус" клуби Германиянинг "Бавария" жамоаси ҳимоячиси Ким Мин Жэга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "La Repubblica".
Хабар беришларича "кекса синьора" агар Глейсон Бремер ёзда жамоани тарк этса, 27 ёшли Кимнинг трансферини кўриб чиқади. Кореялик футболчи ўтган ёзда "Наполи"дан "Бавария"га ўтганидан кейин Германиядаги ҳаётга мослаша олмади.
Ким Мин Жэ жорий мавсум "Бавария" сафида 33 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Фикрлар