

Элит ОЧЛ ўтиш ўйини
“Пахтакор” – “Ал Ҳуссайн” (Иордания) 3:0 (ТУГАДИ)
Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 20:00
Гол: Достон Ҳамдамов (Башар Ресан) 7, 1:0, Достон Ҳамдамов (Шерзод Насруллаев) 30, 2:0, Башар Ресан (Заид Таҳсин) 51, 3:0
“Пахтакор”: 35.Санжар Қувватов, 4.Заид Таҳсин, 8.Дилшод Саитов ( 7.Ҳожиакбар Алижонов,46), 10.Акмал Мозговой (9. Иброҳим Ибрагимов, 82), 17.Достонбек Ҳамдамов (11.Ҳожимат Эркинов, 68) 21.Башар Ресан (, 77.Ойбек Бозоров, 68), 23.Абдурауф Бўриев, 29.Айман Ҳуссайн (Стефан Чинеду, 76) 34.Шерзод Насруллаев, 50.Фламарион, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Захира: 12.Владимир Назаров, 99.Максим Муркаев, 13.Муҳаммадали Дилшодбеков, 20.Дилшод Абдуллаев, 26.Даврон Тўлаганов, 33.Куваниш Сайдалиев, 44.Диёр Эрманов90.
“Ал Ҳуссайн”: 1.Язид Абулайла, 7.Ариф Ҳаитам, 8.Юсуф Ҳуссайн, 10.Ҳаруба, 13.Маҳмуд Алмарди ( 94.Брайан Риаскос, 57), 21.Салим Амир, 23.Юсуф Муҳаммад, 33.Али Аҳмад, 43.Пол Комолафе, 66.Аҳмад Фавзи, 97.Аҳмад Тоир Ҳайкал.
Захира: 22.Маҳмуд Раид, 3.Абдаллаҳ Насиб, 4.Аҳмад Айман, 5.Аҳмад Сафаҳ, 6.Ҳошим Заид, 11.Обиеда Аҳмад, 20.Гого, 24.Салоҳолдин Афиф, 27.Қассай Баттат, 77.Ганажоқ, 88.Маҳмуд Шавкат,
Огоҳлантириш: Заид Таҳсин (“Пахтакор”) 40
Учрашув якунланди. “Пахтакор” Элит ОЧЛ асосий босқичига йўлланмани қўлга киритди. Энди Элит ОЧЛда 2 та клубимиз қатнашади, “Нефтчи” ва “Пахтакор”.
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
82. ЎЗГАРИШ. “Пахтакор”, Акмал Мозговой ўрнига Иброҳим Ибрагимов тушди.
81. ЗАРБА. Ойбек Бозоровнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди, қайтган тўпни Абулайла ушлаб олди.
76. ЎЗГАРИШ. Айман Хуссайн ўрнига Стефан Чинеду майдонга тушди.
73. Ўйинда темп пастлади.
72. “Пахтакор”нинг голи инобатга олинмади. Ҳужумда қўполлик ишлатилган эди.
68. ЎЗГАРИШ. “Пахтакор”, Достон Ҳамдамов ўрнига Хожимат Эркинов, Башар Ресан ўрнига Ойбек Бозоров тушди.
57. ЎЗГАРИШ. “Ал Ҳуссайн”, Маҳмуд Ал Марди ўрнига Брайан Риаскос, Юсуф Муҳаммад ўрнига Абдаллаҳ Насиб, Аҳмад Тоир ўрнига Гого тушди.
51. ГОООООООООООООЛ. Башар Ресан тўпни “Ал Ҳуссайн” дарвозасига тўпни михлади! Рақибни истаганича алдади ва аниқ зарба билан Абулайла дарвозасига йўл топди.
46. ЎЗГАРИШ. “Пахтакор”, Дилшод Саитов ўрнига Хожиакбар Алижонов тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!
45. Учрашувнинг дастлабки қисмига 2 дақиқа қўшиб берилди.
43. Биринчи бўлим якунланмоқда.
41. “Ал Ҳуссайн” амалга оширган жарима зарбаси хавфли чиқди.
40. ОГОҲЛАНТИРИШ. Заид Таҳсин, “Пахтакор”.
38. Устунлик Иордания клуби томонига ўтди.
35. УУУУХ. “Ал Ҳуссайн” гол уриши мумкин эди. Бўш дарвозага кетаётган тўпни “Пахтакор” ҳимоячиси чиқариб юборди.
33. Бўриев рақиб футболчиси билан тўқнашувда жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.
30. ГООООООООООООЛ. Достон Ҳамдамов ўйинда дублни расмийлаштирди. Шерзод Насруллаевнинг ўта аниқ узатмасини Ҳамдамов боши билан голга айлантирди. Ҳамдамов бугун снайпер ролини аъло баҳога бажармоқда.

30. Тўп назоратидаги устунлик ҳам мезбонларда.
27. “Пахтакор” ҳозирча рақиб дарвозасига 5 та зарба йўллади, 5 таси аниқ борди.
24. ЗАРБААА. Акмал Мозговой рақиб жарима майдончаси ичида бош билан зарба йўллади. Хавфли вазият эди. Абулайла ҳам яхши сейв намойиш этди.
22. “Ал Ҳуссайн” футболчиси сал қолса гол уриб қўяр эди. Қувватов тўпни эгаллаб олди.
18. “Пахтакор” яна рақиб жарима майдончаси ичида кескинлик яратди. “Ал Ҳуссайн” жамоаси ҳимоячилари хавфни бартараф этди.
17. ЗАРБААА. Бурчак зарбасидан кейин Абдурауф Бўриев кучли зарба йўллади. Бироқ Язид Абулайла тўпни қийинчилик билан қайтарди.
16. “Пахтакор” бурчак зарбасини ишлади. “Шерлар” жарима тўпи узатмасидан сўнг бурчак зарбасини ишлади.
11. ЗАРБААА. Фламарионнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

9. Ўйинда темп юқори.
7. ГООООООООООЛ. “Пахтакор”нинг ўйиндаги илк хавфли ҳужуми гол билан якунланди. Достон Ҳамдамов рақиб жарима майдончаси ичида Ресаннинг қулай узатмасини бесамар кетказмади. Ресандан қулай узатма, Ҳамдамовда ажойиб гол.
4. Акмал Мозговойа тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ўйинга старт берилди.
Жамоалар майдонга чиқиб келди.
Ўйин бошланишига барча нарса тайёр!



