37 ёшли Алексис Санчес MLS клуби билан битим тузди

Sherzod Nurmatov
11 авг 2026, 19:40
Чилилилик ҳужумчи Алексис Санчес MLS клуби билан шартнома имзолади.

Журналист Фабрицио Романонинг таъкидлашича, 37 ёшли футболчининг янги жамоаси “Монреаль” бўлди. У у ерга эркин агент мақомида ўтди.

Санчес 2 йиллик шартномага қўл қўйди. Барча ҳужжатлар расмийлаштириб бўлинган.

Санчес ўтган мавсум “Севилья” шарафини ҳимоя қилганди. Бунгача у “Барселона”, “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”, “Удинезе”, “Интер”, “Кобрелоа”, “Коло-Коло” ҳамда “Марсель” жамоаларида тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Yahoo Sports