Кассано - Саррининг "Ювентус"даги фаолияти ҳақида: "Биз 4 ойдан буён кутяпмиз"

Mirjalol Normatov
9 дек 2019, 20:56
Ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири Антонио Кассано "Ювентус" бош мураббийи Маурицио Саррининг фаолияти ҳақида гапирди.

"Барча мухлислар Сарри борасида яна бироз сабр қилишимизни сўраяпти. Бироқ биз 4 ойдан буён кутяпмиз! "Ювентус" илк кучли жамоага келганида мағлуб бўлди.

"Ювентус"га Кьеллини етишмаяпти. У нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам жамоанинг етакчиси ҳисобланади. Айни дамда қийналаётган де Лигтга Кьеллини катта ёрдам берган бўларди. Бонуччи эса устоз бўла оладиган футболчи эмас", - деди Кассано.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tiki Taka