UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  2 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  5 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  6 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  12 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  12 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2

Жозе Моуриньо: “Борнмут” бир киши кам бўлиб қолганда нима қилиш керак бўлса, шуни қилди” Янгиликлар

Жозе Моуриньо: “Борнмут” бир киши кам бўлиб қолганда нима қилиш керак бўлса, шуни қилди”

“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо АПЛ 27-турида жамоасининг “Борнмут”га (1:1) қарши баҳсидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз биринчи бўлимни ажойиб тарзда ўтказдик ва камида 3:0 ёки 4:0 ҳисобида олдинда бўлишмиз лозим эди. Аммо якунда бор йўғи дурангга эришдик. Бунда кимни айблаш мумкин? Албатта ўзимни, бошқа ҳеч кимни эмас. Биз қулай имкониятни қўлдан чиқардик.

Иккинчи бўлимда биз бир киши кам бўлиб қолган жамоа билан куч синашдик. “Борнмут” футболчилари ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳимояда мустаҳкам туришди. Қолаверса, рақиб посбонининг ўйинини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ўйин тугаши сари жамоанинг ҳужум сифати тушиб кетди. Биз шунчаки гол ура олмадик.

Ҳакамлар иккита энг муҳим вазиятда ҳар иккала дарвозага ҳам пеналти белгилашди. Қолган қарорлар бўйича шарҳ беролмайман. Ҳакамлар бригадаси ўйинни яхши ўтказишди.

Баъзида 10 кишига қарши ўйнаш яхши, баъзида қийин. Агар биз иккинчи бўлим бошида тезкор гол урганимизда, кейинчалик яна гол уришимиз осонлашарди. “Борнмут” эса бир киши бўлиб кам бўлиб қолганда, қандай ҳаракат қилиш лозим бўлса, худди шундай ҳаракат қилди. Бунинг учун уларни айбламоқчи эмасман”, дейди Моуриньо.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика