"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди
08 окт 17:03
Янгиликлар
"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаварога Тимур Кападзе ҳақида савол беришди.
- Терма жамоага мослашиб олишингизга қанча вақт керак бўлади? Тимур Кападзе қанча вақт сизга ёрдам бериши керак деб ўйлайсиз?
- У сизга ёрдамчи мураббий бўлмоқчи эмасман деб айтдими? (кулади). У биз билан бирга. Ҳар куни бирга ишламоқдамиз. У билан ўхшаш менталитет ва фалсафага эгамиз. Ўзбекистон маданияти ва футболчилари ҳақида унда кўпроқ маълумот бор. Шу сабабли у ҳозир биз билан бирга.
Менда маҳаллий мутахассис билан бирга ишлашда муаммо йўқ. Хитойда ишлаганимда ҳам маҳаллий мутахассислар менга ёрдам берган. Биз балки нафақат мураббий, балки бошқа маҳаллий мутахассисни ҳам терма жамоага жалб этармиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар
ydi shunaqa savolarni berilar