Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган

Aziz Tukhtamuradov
8 окт 2025, 17:06
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Кувайтга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Анжуман давомида бош мураббийга Азиз Турғунбоев ва Умар Эшмуродовнинг йиғинга чақирилиши ҳақида савол беришди.

- Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга кечроқ чақирилиши сабаби қандай? 

- Аввалги ўйинларини кўриб чиқдим ва уларнинг рўйхатда йўқлигини кўрдим. Шу сабабли федерациядан уларни терма жамоага чақирилишини сўрадим. Бундан ташқари икки футболчини жароҳат сабабли йўқотдик.

Терма жамоага чақирилиш ҳар бир футболчининг орзуси деб ҳисоблайман.


- Кимлар жароҳат олган?

- Кимлар жароҳат олганини расман эълон қиламиз. Ўшанда билиб олишингиз мумкин бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia