"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради

Sherzod Nurmatov
7 окт 2025, 15:47
"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановнинг муносиб ўйинлари туфайли янги ўнг қанот ҳимоячиси билан шартнома имзолаш режасини музлатмоқда.

Бу режа камида кейинги ёзга қадар бекор қилинади. Бу ҳақда "Sky Sports" маълум қилди.

Маълумот учун, "шаҳарликлар" таркибида ўнг қанот ҳимоясида Ҳусановдан ташқари Матеус Нуньес ва Рико Льюис бор.

21 ёшли Ҳусанов айни пайтда жароҳатини даволаш билан банд. Аввалроқ у нечта баҳсда қатнашмаслиги маълум бўлган эди.  

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports