Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"
12 ноя 14:18
Янгиликлар
Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"
Месси — “Барселона” академиясининг тарбияланувчиси бўлиб, 2021 йил ёзида эркин агент сифатида жамоани тарк этган эди. Яқинда аргентиналик футболчи “Камп Ноу” стадионига ташриф буюрди.
Лапорта бу ҳақда шундай деди:
"Месси “Камп Ноу”га ташриф буюргани ҳақида мен олдиндан билмаганман. Менимча, бу унинг "Барселона"дан фахрланишини ифодаловчи спонтан ҳаракат бўлган. Бу унинг уйи. Биз унга нисбатан яхши муносабатдамиз, у ҳам буни билади. Биз ҳар доим айтганмиз: уни муносиб қабул қилиш керак ва бу бир куни содир бўлади, бу аъло воқеа бўлади.”
Месси эса ўз навбатида шундай деган эди:
“Мен "Барселона"ни кутганимдек ва орзу қилганимдек ҳолда тарк этолмадим. Бу ғалати ҳиссиёт қолдирди, аммо одамларнинг муҳаббати мен билан қолади.”
Бу ҳақда Лапорта қўшимча қилди:
“Ҳамма нарса қандай бўлиб ўтганини ҳисобга олсак, мен ҳеч нарсадан афсусланмайман. "Барса" ҳаммадан устун. Бу ҳаммамиз хоҳлагандек бўлмади, аммо ўша пайтда бошқача қилиш имкони йўқ эди. Агар Мессига ҳурмат ифодаси сифатида махсус тадбир ўтказиш буни тузата олса, биз бундан мамнун бўламиз.”
Сўнгра у аниқлик киритди:
“Лео Месси "Барселона"га футболчи сифатида қайтиши ҳақида гапириш нереал”, – деди Лапорта Catalunya Ràdioга берган интервьюсида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар