UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  0 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  3 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  8 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  14 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  12

Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди" Янгиликлар

Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"

“Барселона” президенти Жоан Лапорта “Интер Майами” ҳужумчиси Лионел Месси ҳақида гапириб, унинг каталонияликлар сафида яна футболчи сифатида тўп суриши мумкин эмаслигини билдирди.

Месси — “Барселона” академиясининг тарбияланувчиси бўлиб, 2021 йил ёзида эркин агент сифатида жамоани тарк этган эди. Яқинда аргентиналик футболчи “Камп Ноу” стадионига ташриф буюрди.

Лапорта бу ҳақда шундай деди:
"Месси “Камп Ноу”га ташриф буюргани ҳақида мен олдиндан билмаганман. Менимча, бу унинг "Барселона"дан фахрланишини ифодаловчи спонтан ҳаракат бўлган. Бу унинг уйи. Биз унга нисбатан яхши муносабатдамиз, у ҳам буни билади. Биз ҳар доим айтганмиз: уни муносиб қабул қилиш керак ва бу бир куни содир бўлади, бу аъло воқеа бўлади.”

Месси эса ўз навбатида шундай деган эди:
“Мен "Барселона"ни кутганимдек ва орзу қилганимдек ҳолда тарк этолмадим. Бу ғалати ҳиссиёт қолдирди, аммо одамларнинг муҳаббати мен билан қолади.”

Бу ҳақда Лапорта қўшимча қилди:
“Ҳамма нарса қандай бўлиб ўтганини ҳисобга олсак, мен ҳеч нарсадан афсусланмайман. "Барса" ҳаммадан устун. Бу ҳаммамиз хоҳлагандек бўлмади, аммо ўша пайтда бошқача қилиш имкони йўқ эди. Агар Мессига ҳурмат ифодаси сифатида махсус тадбир ўтказиш буни тузата олса, биз бундан мамнун бўламиз.”

Сўнгра у аниқлик киритди:
“Лео Месси "Барселона"га футболчи сифатида қайтиши ҳақида гапириш нереал”, – деди Лапорта Catalunya Ràdioга берган интервьюсида.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

+4   
12 ноя 14:55:12
Sho'rqosim
Afsuski Messi ham Ronaldu ham mehnatiga yarasha xayrlasha olmadi jamoasidan
+2   
12 ноя 17:26:13
Tulkin Alimov
Катта эҳтимол Лапортанинг оҳирги мавсуми бу Барса президентлигидаги.
+1   
12 ноя 20:00:43
Davron Narziyev
Laporta birinchi bo'lish uchungina Messini ketkazdi. Bu birinchilik klubga hechqanaqa foyda olib kelmadi. Shu vaqtgacha aytar lik Sovrinlar yo'q. Barsa hali ham kelajagi mavhum jamoa. Tarkib o'rta hol darajada. Klubning ko'plab daromad keltiradigan manbalari sotildi.
   
12 ноя 17:12:38
SPARTAK
Месси Камп Ноуда очилиш маъросимида у́йнаб берса керак.(Шунга шама киляпди)
   
12 ноя 17:11:42
SPARTAK
Месси Камп Ноуда очилиш маъросимида у́йнаб берса керак.
   
12 ноя 15:32:07
????Ж.А.А.
Қоринбой
   
12 ноя 14:25:21
Sho‘rchidan
«Раис ата настроеня плохо был. Не знаю почему?» ))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика