Жоан Гампер Кубоги-2019. Сўнгги йиллардаги ғолиб номи ўзгармади
05 авг 2019 01:10
Янгиликлар
Жоан Гампер Кубоги-2019. Сўнгги йиллардаги ғолиб номи ўзгармади
Ўйинда ҳисоб 36 дақиқада лондонликлар форварди Пьер-Эмерик Обамеянг томонидан очилди. Кейин эса Эйнсли Мэйтленд-Найлс кулгили автоголга сабабчи бўлди ва орадаги фарқ тикланди. Баҳснинг сўнгги дақиқаларида эса каталонияликлар форварди Луис Суарес гол уриб, жамоасига ғалабани тақдим этди.
Шу тариқа, «Барса» ўз тарихида 42 бора ушбу титул эгасига айланди. Шунингдек, «кўк-анорранглилар» мазкур совринни кетма-кет 7 йилдан бери қўлга киритишмоқда. Жоан Гампер Кубогида сўнгги марта уларни 2012 йили «Сампдория» мағлубиятга (1:0) учратганди.
«Барселона» – «Арсенал» 2:1 (0:1, 2:0)
23:00. «Камп Ноу» ўйингоҳи.
Голлар: 0:1 – 36 Обамеянг, 1:1 – 69 Мэйтленд-Найлз (автогол), 2:1 – 90 Суарес.
«Барселона» – Нето, Семеду, Пике, Умтити, Альба, де Йонг, Ракитич, Пуч, Дембеле, Перес, Гризманн.
«Арсенал» – Лено, Мэйтленд-Найлз, Чемберс, Монреаль, Уиллок, Джака, Мхитарян, Озил, Нелсон, Обамеянг.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар