"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин
20 авг 13:52
Янгиликлар
"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин
Икки тўқнашувда ҳам муросасиз ўйинни кутиш мумкин, чунки "Шўртан" жон сақлаш йўлида курашмоқда, "Навбаҳор" юқорига интиляпти. "Динамо" эса бу йил жиддий мақсад йўлида дадил одимламоқда, "Сўғдиёна"га ҳам очко зарур. Бу ўйинлар олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Павел Соломиннинг фикрларини тингладик.
"Бу тўртта жамоалар иштирокидаги ўйинлар ўзига яраша қизиқарли ва томошабоп бўлади деб ўйлайман. Ғузордаги тўқнашувда устунликни "Навбаҳор"га берган бўлардим. Жамоада тажриба катта ва ўз йўлида давом этмоқда. Лушчан Наманганда яхши жамоа шакллантирган. Тахминимча, "Навбаҳор" 2 та тўп фарқи билан ғалаба қозонади.
"Сўғдиёна" - "Динамо" тўқнашуви ҳам шиддатли ўтади. Вадим Абрамов жамоасининг ўйинларини томоша қилиш ёқимли бўляпти, улар футбол ўйнамоқда. Бу эса натижа беряпти. Шу боис "Динамо"нинг ғалаба қозонишини тахмин қиламан, 2:1",- дейди Павел Соломин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар