UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  0 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  1 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  19 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  6 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин Янгиликлар

"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин

Бугун Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Навбаҳор", "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашувлари бор.

Икки тўқнашувда ҳам муросасиз ўйинни кутиш мумкин, чунки "Шўртан" жон сақлаш йўлида курашмоқда, "Навбаҳор" юқорига интиляпти. "Динамо" эса бу йил жиддий мақсад йўлида дадил одимламоқда, "Сўғдиёна"га ҳам очко зарур. Бу ўйинлар олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Павел Соломиннинг фикрларини тингладик. 


"Бу тўртта жамоалар иштирокидаги ўйинлар ўзига яраша қизиқарли ва томошабоп бўлади деб ўйлайман. Ғузордаги тўқнашувда устунликни "Навбаҳор"га берган бўлардим. Жамоада тажриба катта ва ўз йўлида давом этмоқда. Лушчан Наманганда яхши жамоа шакллантирган. Тахминимча, "Навбаҳор" 2 та тўп фарқи билан ғалаба қозонади. 

"Сўғдиёна" - "Динамо" тўқнашуви ҳам шиддатли ўтади. Вадим Абрамов жамоасининг ўйинларини томоша қилиш ёқимли бўляпти, улар футбол ўйнамоқда. Бу эса натижа беряпти. Шу боис "Динамо"нинг ғалаба қозонишини тахмин қиламан, 2:1",- дейди Павел Соломин.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика