UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

ЖЧ саралаш баҳсларига бир ой қолди Янгиликлар

ЖЧ саралаш баҳсларига бир ой қолди

Яна бир ойдан кейин Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд беллашувлари старт олади.

Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини 5 сентябрь куни сафарда Фаластинга қарши баҳс билан бошлайди. Ҳозирча бу ўйиннинг қаерда бўлиб ўтиши расман эълон қилинмаган. 

Маълумки, қуръа жараёнида 40та жамоа бештадан 8 гуруҳга бўлиб чиқилганди. Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳ ғолиби ҳамда энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта иккинчи ўрин эгаси - жами 12та жамоа кейинги босқичга йўл олади. 

"A" гуруҳи: Хитой, Сурия, Филиппин, Мальдив, Гуам. 

"B" гуруҳи: Австралия, Иордания, Хитой Тайпейи, Қувайт, Непал

"C" гуруҳи: Эрон, Ироқ, Баҳрайн, Гонконг, Камбоджа. 

"D" гуруҳи: Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Фаластин, Яман, Сингапур. 

"E" гуруҳи: Бангладеш, Уммон, Ҳиндистон, Афғонистон, Қатар. 

"F" гуруҳи: Япония, Қирғизистон, Тожикистон, Мьянма, Мўғулистон. 

"G" гуруҳи: БАА, Вьетнам, Таиланд, Малайзия, Индонезия. 

"H" гуруҳи: Жанубий Корея, Ливан, КХДР, Туркманистон, Шри Ланка. 


Ўзбекистон терма жамоаси катта эҳтимол билан 28 августдан йиғинга киришади. Унгача эса Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон Лига Кубогидан ўрин олган беллашувлар ўтказилади.  

3-4 август кунлари Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал учрашувлари ўтказилди. Буёғига то сентябрга қадар бизни кутаётган ўйинлар: 

10-11 август. Ўзбекистон Суперлигаси (16-тур)

14 август. Ўзбекистон Лига Кубоги (1/4 финал) 

17-18 август. Ўзбекистон Суперлигаси. (17-тур)

21-22 август. Ўзбекистон Кубоги (1/4 финал)

26-27-28 август. Ўзбекистон Суперлигаси (18-тур) 

Мана шу ўйинлар ўтиб бўлгач, терма жамоа йиғилиб Фаластинга қарши тайёргарликни бошлайди. Буёғига атиги бир ой қолди. Яна бир ойдан сўнг терма жамоамиз иштирокидаги ҳаяжонли онлар бошлангани гувоҳи бўламиз.

 

ЖЧ-2022 саралаш. Иккинчи раунд. 1-тур учрашувлари

"A" гуруҳи. 1-тур. 5 сентябрь

Филиппин - Сурия

Гуам - Мальдив


"B" гуруҳи. 1-тур. 5 сентябрь

Хитой Тайпейи - Иордания

Непал - Қувайт


"C" гуруҳи. 1-тур. 5 сентябрь

Баҳрайн - Ироқ

Камбоджа - Гонконг 


"D" гуруҳи. 1-тур. 5 сентябрь

Фаластин - Ўзбекистон

Сингапур - Яман 


"E" гуруҳи. 1-тур. 5 сентябрь

Ҳиндистон - Уммон 

Қатар - Афғонистон 


"F" гуруҳи. 1-тур. 5 сентябрь

Тожикистон - Қирғизистон 

Мўғулистон - Мьянма 


"G" гуруҳи. 1-тур. 5 сентябрь

Таиланд - Вьетнам

Индонезия - Малайзия 


"H" гуруҳи. 1-тур. 5 сентябрь

КХДР - Ливан

Шри Ланка - Туркманистон

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика