"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади
Оқил Абдубарноев
14 фев 2026
Ғузорнинг "Шўртан" клуби Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида иккинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафарги рақиб Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоаси бўлди.
Учрашув давомида ҳар икки жамоа фаол ва тартибли ўйин намойиш этди. Гарчи бир нечта голли вазиятлар юзага келган бўлса-да, томонлар дарвозаларни ишғол эта олмади ва беллашув голсиз дуранг билан якунланди.