UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  160 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  4 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  5 23:14Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий"  11 23:13"Боруссия" — "Реал". Таркиблар маълум  9 22:45"Персеполис" — Эрон чемпиони! Жамоа сўнгги ўйиннинг 85-дақиқасида гол уриб мусобақа ғолибига айланди  4 22:24"Нефтчи" жорий мавсум бу кўрсаткични илк бор қайд этди  4 22:05Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 21:33Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади  45 20:45Флик Феликснинг "Барселона"даги келажагини ҳал қилди  1 20:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Реал Мадрид": Финалдан кейин кимнинг кўчасида байрам бўлади?  5 19:44Тошкентда қарийб 430 минг долларга Одил Аҳмедов футбол академияси стадиони барпо этилди  10 19:42"Брентфорд" Муҳаммадали Ўринбоев билан хайрлашди  11

Жавоҳир Илёсов нега "Локомотив"дан кетган эди? Янгиликлар

Жавоҳир Илёсов нега "Локомотив"дан кетган эди?

"Қизилқум" матбуот хизмати жамоа посбони Жавоҳир Илёсов билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Шундан кейин 28 ёшли футболчи билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик.

— Айни пайтда Суперлигада ўйнаётган кўплаб голкиперлар "Машъал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Сиз ҳам катта футболга улар қаторида кириб келгансиз. Айтингчи, Муборакда дарвозабонларни тайёрлашнинг қанақадир сири борми?

—  Буни 2та омил билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, биз академияда ўқиган пайтда ўз ишининг ҳақиқий усталаридан сабоқ олар эдик. Иккинчидан, жамоа селекцияси жудаям кучли эди. Шахсан мени ҳам 2-лиганинг бир ўйинида кўриб қолиб, Муборакка олиб кетишган. Шу жиҳатлар йўлга қўйилса, ҳеч қайси академия оқсамаса керак.

— "Локомотив"да асосий посбон эдингиз. 2022 йилнинг бошида "Қизилқум"га кўчиб ўтишингиз қандай содир бўлди?

— "Темирйўлчилар" сафидаги 3 йил яхши ўтди. Нолийдиган жиҳатлар йўқ. Менга ўз вақтида ишонгани учун мазкур клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ўтган йил келажагим ҳақида ўйлаб кўрар эканман, бир жойда туриб қолганимни сездим. Ниманидир ўзгартириш керак эди. Шу туфайли янги вариантларни ўрганиб чиқдик. "Қизилқум"га ўтишим эса жамоа олдига юқори мақсад қўйилгании ва яқин акаларим, дўстларим (Т. Абдухолиқов, О. Зотеев, Б. Йўлдошев, Ш. Муҳаммадиев, С. Шоаҳмедов) Навоийга йўл олаётгани туфайли содир бўлди.

— Чемпионатда 5-ўрин қўлга киритилди. Жамоа натижадан қониқдими?

— Бироз юқорироққа кўтарилсак ҳам бўларди. Лекин тақдиримизга шунақа ёзилган экан. Янгиланган таркиб билан 5-ўрин ҳам ёмон натижа бўлмаса керак. 

— Нестеров билан рақобат ҳақида нима дейсиз?

— Бу конкуренция мен учун жудаям фойдали бўлади. Чунки Игнатий Нестеровдан кўп нарса олса бўлади. Бироз захирада қолиб кетганимни ҳисобга олмаса, катта тажриба олдим.

— Мавсум тугаганидан кейин "Металлург"дан қизиқиш бўлди. Нега Бекободга қайтишни хоҳламадингиз?

— Тўғри, қизиқиш бўлди, лекин жиддий таклиф билан чиқишмади. "Қизилқум"да қолишни ўзим кўпроқ хоҳладим. Ҳар йили жамоа алмаштириш ҳам яхши эмас. Ҳозир ишлаяпмиз, тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, 2023 йил яхшироқ бўлади.

— "Қизилқум"да смета қисқаргани айтиляпти. Сизнинг маошингиз ҳам ўтган йилга нисбатан камайдими?

— Тўғриси, смета ҳақида билмайман. Ҳамма ҳар хил гапиряпти. Лекин мен унақа мавзуларга аралашмайман. Биз раҳбарият билан келишдик. Ўзим томондан айтадиган бўлсам, 2023 йилда пулни биринчи ўринга қўймоқчи эмасман. Аввало, кўпроқ ўйнаб, аввалги формамни тиклашни истаяпман. Шу сабабли молиявий жиҳат бу йил 2-ўринга тушиб қолди.

— Асрор Алиқулов футболчиларни режалари билан таништирдими? Янги мавсумда жамоа олдига қандай мақсад қўйилади?

— Асрор ака билан олдин ишламаган эдим. Лекин футболчи сифатида ҳар доим кузатганман. Кучли ҳимоячи эдилар. Мураббий сифатида ҳам нималарга қодир эканликларини ҳаммага исботлашларига ишонаман. Менимча, мавсум стартигача яхши жамоа шаклланса керак.

Фахриддин Рўзиев суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика