UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  0 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  4 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0 07:56Клаудио Раньери кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 07:25Шомуродов Довбик ҳақида фикр билдирди  2 04:26Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"  7 03:07Вадим Абрамов: "Илк голимизни уриб олгач рақиб очилди"  4 02:45Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман"  4 02:16Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"  2 01:52А Серия. "Болонья" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  4 00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" футболчиси автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  1

Июнь ойида «Динамо»ни қандай ўйинлар кутмоқда? Янгиликлар

Июнь ойида «Динамо»ни қандай ўйинлар кутмоқда?

Теглар :  Динамо
Олий Лига биринчи даврасига якун ясаб берадиган июнь ойида «Динамо» жамоасини бир қатор муҳим баҳслар кутиб турибди.

Жумладан, миллий терма жамоамизнинг Эрондаги ўйинидан икки кун ўтиб, 14 июнь куни Самарқанд жамоаси 13-тур доирасида Фарғонада «Нефтчи» клуби меҳмони бўлади. Янги мураббий Вадим Абрамов қўл остида жиддий тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» жамоасига қарши баҳс ҳар икки томон учун ҳам анча қийин ўтиши ҳозирдан маълум.

Орадан 6 кун ўтиб, «Динамо» кетма-кет иккинчи сафар учрашувини Тошкентда амалдаги чемпион «Локомотив»га қарши ўтказади.

25 июнь куни эса биринчи давранинг сўнгги тур ўйинида Муборакнинг «Машъал» жамоаси Самарқандда меҳмон бўлади.

Эътиборлиси, кубок баҳси билан ҳисоблаганда «Динамо» «Машъал»га қарши 10 кун ичида 3 та учрашув ўтказишига тўғри келади. Чунки, жамоа чорак финал доирасида ҳам 30 июнь ва 4 июль кунлари «Машъал»га қарши саф тортади.

«Динамо»нинг июнь ойидаги ўйинлари:
Олий Лига. 13-тур.
14 июнь (чоршанба)
«НЕФТЧИ» - «ДИНАМО»

Фарғона. «Истиқлол» стадиони.

Олий Лига. 14-тур.
20 июнь (сешанба)
«ЛОКОМОТИВ» - «ДИНАМО»

Тошкент. «Локомотив» стадиони.

Олий Лига. 15-тур.
25 июнь (якшанба)
«ДИНАМО» - «МАШЪАЛ»

Самарқанд. «Динамо» стадиони.

Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал.
Дастлабки ўйин. 30 июнь (жума)

«ДИНАМО» - «МАШЪАЛ»
Жавоб учрашуви: 4 июль (сешанба)

«Динамо» матбуот хизмати.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика