UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  91 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  3 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"

Суперлиганинг 10-тури доирасида "Сурхон" - "Сўғдиёна" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ҳеч қиси йўқ. Футболда энг асосийси натижа ҳисобланади. Бу ҳолатдан деярли чиқиб кетаётгандик. Бу ҳолат ёқимли эмас, албатта. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Иккинчи бўлимда ҳам ўйин очиқ ўтди. Биринчи гол маҳорат эвазига урилди, иккинчи голда эса биз позицион ҳимояда туриб бера олмадик: тўп учун курашга чиқишимиз керак эди. Бу кичкина деталь аслида, бироқ буларнинг барчаси натижага таъсир ўтказади. 90 дақиқа мобайнида максимал эътиборни ўйинга қаратиш керак. Биз доимгидек ўз футболимизни ўйнашга келдик. Вазиятларимиз бўлди, ўйинни ҳеч бўлмаса дурангга олиб боришга ҳаракат қилдик, бироқ ишларимиз ўхшамади. 

Кўрамиз, ўйинни тахлил қилиб чиқамиз. Руҳиятни тушириш эмас, кўтаришимиз керак. Чунки биз мағлуб бўлганимизда ҳам мардонавор ўйин намойиш қилганмиз. Исталган ўйинда биз ҳолатни хоҳлаган томонга ўзгартириб юборишимиз мумкин эди. Лекин футболни фақатгина яхши ўйнаш эмас, характер орқали очколарни олишни ҳам билиш керак. Рақобатлашиш ва унда руҳиятни туширмасдан жамоавий характерни кўрсатсакгина очколарни қўлга киритишимиз мумкин. Футболчиларга ўйин учун ҳеч қандай эътирозим йўқ, улар қаттиқ ҳаракат қилишди. Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин. Лекин аниқ айта оламан, биз ҳозирги ҳолатимиздан яхшироғига лойиқмиз.

- "Сўғдиёна" яхши ҳимояланмоқда ва тартибли ҳужумга ўтяпти. Ҳужумлар кескин бўлса-да, уни якунлашга жамоа жуда қийналяпти. "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабада жамоа ҳужумларини зўр якунлаганди. Бироқ шундан кейин жамоада бу сифат ёмонлашиб кетди. Бунга сабаб нимада?

- Футболда фақатгина ҳужум ва ҳимояни ажратиб кўрсата олмайман. Биринчи навбатда айтишим керакки, биз жуда кўп гол ўтказиб юборяпмиз. Жамоа гол урмаганидан кейин бундай голларни ўтказиб юбормаслиги керак. Ўйинларнинг статистикаларини, ҳолатларини мураббийлар билан тахлил қилиб чиқамиз. Ўтказган голларимизнинг катта қисмида рақиблар голли вазиятлар яратмаган. Бугун биринчи ўтказиб юборилган голимиз маҳорат эвазига урилди. Ҳужумдаги ўйин эса бизнинг оқсайдиган жиҳатимиз. Бунга қадар бўлган ўйинларда ҳам вазиятлар яратяпмиз. Нима сабабдан голлар ура олмаяпмиз, буни билмайман. Лекин таркибимиздаги барча футболчилар Суперлигада ўзларининг ким эканлигини исботлашган. 

Ҳозир турнир жадвалидаги ҳолат унчалик ёқимли эмас. Футболчилар ҳам биз ҳам ўйиндан кўпроғини кутяпмиз. Ўйинда эса босим сезилмоқда. Балки бу ҳам сабаб бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам бу жамоавий ўйин. Бунда биргаликда ҳаракат қилиш керак. Ҳа, балки биз вазиятлардан фойдалана олмаётгандирмиз, ҳа баъзида чиройли ўйинни натижага олиб чиқа олмаёгандирмиз. Бироқ айта оламанки, бу йигитлар билан ўтган йилгидек муваффақиятларга эриша оламиз. Улар ҳали ўзларига кела олишади. Ўйинга эътирозим йўқ, бугунга қадар бўлган ўйинларда ҳам эътирозим бўлмаган. Жамоа чиройли ўйнамоқда, лекин ҳозир бу ўзимиз истаган жойда бўлишимиз учун камлик қилмоқда.

- "Сўғдиёна"нинг таркиби ёмон эмас. Қўшни республика термаларининг футболчилари ҳам таркибдан ўрин олган. Жамоанинг беқарор ўйинлар кўрсатаётгани сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Бунгача шундай саволларга жавоб берганман. Ҳеч нимадан эътироз қилмайман. Таркибдаги бир қанча футболчилар жамоага ёрдам бера олмаяпти. Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳали ҳам жароҳатидан фориғ бўлгани йўқ. У ўз нуқтасидаги Ўзбекистонда энг яхши футболчилардан бири. Ўтган йили у Суперлигада қандай даража кўрсатганди. Бир қанча яхши ўйинларни ўтказган Лука Жоржевич ҳам сафда эмас. Нодир Сойибов эса терма жамоада. Таркиб борасида бир қанча муаммолар бор. Жамоа яхши ўйнамоқда, таркибда ёшлар жуда кўп. Мен эса ёши катта футболчилардан кўпроғини кутяпман. Шунчаки вазиятлардан фойдаланиш керак. Бу факторларнинг барчаси ўз таъсирини ўтказади. Жамоада рақобат катта, футболчилар кўп. Айрим футболчилар шу сабабли, балки олдинга қадам ташлай олмаётгандир. Жамоа ҳозирги ҳолатида ҳар бир баҳсда ўйинга қайтиши-қайтиши керак бўляпти. 

Ёшлар балки ўйинга жисмонан тайёр бўлмаётгандир, лекин бу руҳий ҳолатга ҳам боғлиқ бўлади. Агарда ўша футболчилар сафга қайтса, барчаси яхши бўлишига ишонаман. Энди кубокда ўйнаймиз, кейин "Бухоро"ни қабул қиламиз, кейин 20 кунлик танаффус бор. Балки шундан кейин ўша футболчилар сафга қайтса, биз анчагина кучаямиз. Бизда "вау" дейдиган 30-40 кишилик таркиб йўқ. Таркибдаги ҳар бир футболчининг ўз даражаси бор. Айрим жиҳатлар фойдага, айримлари эса зарарга ишламоқда. Ўйинда яхши ўйнайсан, вазиятлардан фойдалана олмасанг, рақиб сенга уриб кетади. Буни ҳам чуқур таҳлил қилиб чиқса бўлади. Танаффусдан кейин биз сермаҳсул ўйин кўрсатишимизга ишонаман.

- Сиз ҳиссиётларга бой мураббийсиз. Ўйиндан кейин "Сурхон" мураббийлари билан келишмовчилик бўлди. Бунга сабаб нимада?

- Йўқ, ҳеч нима бўлмади. Ўша вазиятда майдондаги ҳолат учун кичик эътироз бўлди. Ўйиндан кейин уларни чин дилдан табрикладим. "Сурхон"га мавсум давомида омад тилайман. Улар муносиб ўйнашмоқда. Сўнгги 2-3 йил давомида жамоа барқарорлик намойиш қилмоқда. Баҳс давомида бундай ҳолатлар бўлиб туради. Кейин эса ўтиб кетади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
17 май 19:15:28
Baxodir Rakhmanov
Бошкович Лазарович бу пул ювиш унданкура жиззахлик Даврон Файзиев виждонан ишлайди
   
17 май 10:41:21
Аброр Ибрагимов
Бошковичам уртамиёна мураббий экан узимизни уртамиёна мураббийлардан кучли томонини курмадим тугриси. Устун томони факат хакамлар билан яхши тортишопти холос. Жиззах жамоасига омад!!!
   
17 май 07:09:13
Shovruq88
Бошкович кучли
   
17 май 06:15:53
Mahmud Ttww
Дарвозабон ва ҳимояни кучайтириш керак, Андреев, Митрович, Жоржевич, Қаҳрамановларга жавоб бериб ҳужумга Дориевга яхши шерик топиш керак. Хуллас иккинчи даврада яхши селекция ўтказиш керак.
   
17 май 05:49:07
Elyor Haydarov
Бошковични яхши мутахасис уйинчиларда БИР биринчи куллаш йук дарбозобон тупни кайтарди химоячи ердамгабормади уйинчи тупни йукотса БОШКА и томошабин уч уйинчи булиб тупни Олиб Яна йукотишади жамода АХИЛЛИК йук
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика