UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  0 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  3 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  12 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  13 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  48 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0

Илҳом Шарипов: “Динамо”нинг кейинги режалари ҳозирча аниқ эмас” Янгиликлар

Илҳом Шарипов: “Динамо”нинг кейинги режалари ҳозирча аниқ эмас”

Хабарингиз бор, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси ўтган мавсум Суперлиганинг аутсайдерига айланганди.

Аммо ҳозирда мухлислар орасида “Динамо”ни бу йил ҳам элитада ўйнаши мумкин деган гап-сўзлар юрибди. Шу ва жамоанинг тайёргалиги бўйича билиш мақсадида клуб менежери Илҳом Шарипов билан суҳбатлашдик.

- Илҳом ака, бугунги кунда Суперлиганинг деярли барча жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Хатто ПРО-Лига клублари ҳам ўз қароргоҳида шуғулланаётганини кўрмоқдамиз. Айтингчи “Динамо”нинг бу борадаги режалари қандай?
- Йигитларни 11 январ куни Самарқандда йиғишни режалаштирганмиз. Очиғини айтсам, 15 январдан сўнг жамоанинг кейинги тақдирига тўлиқ ойдинлик киритилади. Унга қадар тайинли гап айтиш қийин.

- Дарвоқе, “Динамо”ни яна Суперлигада иштирок этиши мумкинлиги тўғрисида гап-сўзлар йўқ эмас. Бу борада жамоа менежери сифатида қандай муносабатдасиз?
- Ўзингизга яхши маълумки, ортда қолган чемпионатда жамоамиз сўнгги ўринни эгаллади. Спорт принципларига кўра, “Динамо” Суперлигани тарк этди. Лекин мен ҳам эшитдим, “Динамо”ни яна элитада иштирок этиши мумкин деган миш-мишларни. Воқеалар ривожи қандай кечишини вақт кўрсатади.

- Нега, юқорида 15 январь куни кўп нарсага ойдинлик киритилади деб айтдингиз?
- Шу куни раҳбарият билан учрашамиз ва жамоанинг келажагига аниқлик киритилади.

- Гарчи “Динамо” Суперлигани тарк этган бўлсада, таркибдаги футболчиларни ўз сафига қўшиб олишни истаётгани клублар сони кўп эканлигини эшитмоқдамиз.
- Бу қувонарли албатта. Биласизми биз футболчилар билан икки йиллик шартнома имзолаганмиз. Шу боис уларнинг бошқа клубга кўчиб ўтиши кўпроқ “Динамо”га боғлиқ.

- Агарда “Динамо” жорий мавсумни ПРО-Лигада ўтказадиган бўлса, таркибдаги маҳоратли футболчилар Суперлига клубларига бериб юбориладими ёки олиб қолинадими?
- Таркибни бош мураббий аниқлайди. Чунки натижага у жавобгар. Шу боис бу борада Тачмурод Агамуродовнинг қарорини хурмат қиламиз.


Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика