UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40Рис Жеймс АПЛнинг 4 та ўйинига дисквалификация қилинди  0 20:15Максим Шацких "йил жанги"да кимга мухлислик қилади?  7 19:53Про лига. "Дўстлик" кетма-кет 8-мағлубиятини "Арал"дан қабул қилиб олди, "Олимпик-MobiUz" мавсумдаги иккинчи ғалабасини Хоразмда қўлга киритди  5 19:28ПСЖ футболчисининг хизматларини Италиянинг 2 клубига таклиф қилди  0 19:00"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда  5 18:33"Ливерпуль" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  2 18:07Иско оёғи сингани сабабли Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юбориши мумкин  0 17:40Нидерландия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  4 17:06Финишга яқин: А Серия 37-тур превьюси. Шомуродов гол урадими?  5 16:45"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ  8 16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0 15:57Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви вақти эълон қилинди  5 15:30Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади  1 15:02Эдерсон учун мавсум тугади  2 14:37Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ  18

Игорь Сергеев: "Терма жамоа устози шундай қарор қабул қилган бўлса, сабаблари бордир" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Терма жамоа устози шундай қарор қабул қилган бўлса, сабаблари бордир"

Козоғистон чемпионатида кечаги кун тўлиқлигича ҳамюртларимизга аталди десак, муболаға бўлмайди.

"Тобол" шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев  "Шахтёр Караганди"га қарши баҳсда дубль қайд этди. Футболчи сайтимизга таасуротлари ва терма жамоага чақирилмагани билан боғлиқ саволларга жавоб берди. 

Тобол

Игорь Сергеев - 20', Игорь Сергеев - 57'

Премьер Лига . 3-тур

14/03/2023, 17:00

1
:
2
Тугади

Шахтёр Караганды

Айдос Таттыбаев - 90'

45'
90'
20'  Игорь Сергеев
57'  Игорь Сергеев
90'  Айдос Таттыбаев


- Игорь дубль ва жамоангизнинг ғалабаси билан табриклаймиз. Умуман таасуротлар ва ҳиссиётлар билан бўлишсангиз?

- Албатта, гол урганимдан хурсандман. Яна бир қувонарли жиҳати бу учрашувда ғалаба қозондик. "Шахтёр Караганди"га қарши қийин ўйин бўлди, дея оламан. Лекин жамоамиз ўз майдонида тўп тепди. Мухлисларимизни хурсанд қила олдик, деб ўйлайман. Шундай экан таасуротлар ажойиб. 

- Қозоғистон чемпионатининг бу тури ўзбекистонликлар бенефисига айланди. Сиздан ташқари Бобир Абдихолиқов, Шаҳбоз Умаров ҳам гол урди...

- Албатта, бундан хабарим бор. Бу шунчаки зўр. Бизнинг футболчилар ўзларини бошқа чемпионатда ҳам кўрсатаётганига ижобий қарайман. Уларга омад тилайман. 

- Бобир Абдихолиқов Беларусь чемпионатидан сўнг, Қозоғистонда ҳам ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатмоқда. Бу унинг лигалар орасида фарқ бўлишига қарамасдан тезда мослашиб кетганиданми?

- Яхши ҳужумчи. Агарда янада ривожланишда давом этса, кучли томонларини кўрсата олса, фақат мамнун бўламан. Бобирга фақат муваффақият ёр бўлсин, деб қоламан. 

- Кўпчиликни қизиқтираётган савол. Дастлаб Ўзбекистон терма жамоасига чақирилганингиз ҳақидаги хабарни ўқидик. ЎФА тақдим қилган рўйхатда эса йўқ эдингиз. Бу вазиятга қандай изоҳ бера оласиз?

- Терма жамоа устози шундай қарор қабул қилган экан, демак, бунинг сабаблари бор. Ўзим ҳақимда шуни айтишим мумкинки, бўлғусида чақирув олиш учун янада кўпроқ ишлашим керак. 

- Ўзбекистон Суперлигаси дастлабки икки тури "Пахтакор" учун омадсиз ўтди. Бу ҳолатни кутилмаган дейиш мумкинми? Кейинги турда "Навбаҳор" билан ўйин кутмоқда...

- Ҳа, чиндан бу кутилмаган ҳолат. Очиғи, нега бундай натижа қайд этилганини билмайман. Лекин ишонаманки, "Пахтакор" хатолари устида ишлайди ва мақсади сари олдинга интилишда давом этади. "Навбаҳор" билан ўйинда эса кучли жамоа ютсин. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика