Темурхўжа Абдухолиқовнинг собиқ устози «Лацио» бош мураббийи бўлади

Narzulla Saydullayev
15 мар 2024, 15:40
Куни кеча Маурицио Сарри Рим клубини тарк этганди.

«Марсель» клуби собиқ устози Игор Тудор «Лацио»да иш бошлайди. Хорватиялик мураббий Рим клуби билан 2025 йил ёзига қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришган.

Клуб Тудорни тез орада расман таништиради.

Маълумот учун, Игор Тудор 2013-2015 йилларда ўзбекистонлик ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов билан "Хайдук" клубида бирга ишлаган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›