

Клуб сайти хабарига кўра, ҳозир шифокорлар футболчига жарроҳлик амалиёти керакми ёки йўқлигини ҳал қилишмоқда.
32 ёшли Иско жорий мавсум "Бетис" сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Жароҳати туфайли унинг 2024 йилги Европа чемпионатидаги иштироки сўроқ остида. Ярим ҳимоячи 2019 йилдан буён Испания терма жамоасига чақирилмаган бўлса-да, унинг ўзи ҳам бош мураббий Луис де ла Фуэнте уни Германия сафари учун жамоага жалб этишини истисно этмади.



