UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00КЖЧ. "Интер" - "Флуминенсе"  1 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  0 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  65 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  4 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  6 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  19 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  19

Игорь Сергеев тиззасидаги жароҳатидан сўнг тикланиши, қайтиш муддати ва Ўзбекистон – Гонконг ўйини ҳақида Янгиликлар

Игорь Сергеев тиззасидаги жароҳатидан сўнг тикланиши, қайтиш муддати ва Ўзбекистон – Гонконг ўйини ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Championat.Asia'га интервью берди ва унда тиззасидаги жароҳатдан сўнг тикланиши, қайтиш муддати ва бўлажак Ўзбекистон – Гонконг ўйини ҳақида гапирди.

- Тикланиш қандай кетмоқда? Тўп билан машғулотларга киришдингизми ёки ҳозирча фақатгина залда шуғулланяпсизми?
- Тикланиш яхши кетмоқда. Тўп билан ишлашни яқин пайтларда бошламайман, ҳозирча фақатгина залда ишлаяпман: у ерда тизза ва бошқа мушаклар бўйича шуғулланяпман. Тўп билан кейинроқ машғулотларни бошлайман – эҳтимол бир ёки икки ойдан кейин.

- Тахминан қачон майдонга қайтишингизни кутишимиз мумкин?

- Ҳозирча билмайман, аниқ муддат йўқ. Жароҳат жиддий, барчаси тиззамнинг ўзини қандай ҳис қилишига ва тикланиш қандай кечишига боғлиқ. Кўп нарса тиззамни қандай тайёрлашимга ва қанчалик сифатли шуғулланишимга алоқадор. Аввалига 7-9 ойдан сўнг майдонга қайтишимни айтишганди. Менга боғлиқ бўлган барчасини қиляпман. Клуб бу борада ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда, бу учун раҳмат.

- Бу фаолиятингиздаги энг оғир жароҳатми? 30 ёшда "хочсимон мушак"дан сўнг тикланиш қанчалик қийин?

- Ҳа, шубҳасиз. Тикланиш қанчалик қийин эканлигини билмайман. Бахтимга бунгача бундай жароҳатлар бўлмаган. "Хочсимон мушак"да 20 ёки 25 ёшдан сўнг қандай тикланишни билмайман. Қайси ёшда бу жароҳатни олганим ҳақида ўйламайман – муаммо бор ва неча ёшлигимдан қатъий назар уни ечиш керак.




- "Патхум Юнайтед"да жароҳатингиз ҳақида қандай ўйлашмоқда? Адашмасам, шартномангиз 2024 йилнинг ёзига қадар. Клуб сиз билан шартномани узайтирадими?

- Олдинроқ айтганимдек, клуб тикланишимда жуда ёрдам бермоқда. Бу учун "Патхум Юнайтед"га катта раҳмат. Клуб ҳаммасида кўмаклашмоқда: менга тикланиш бўйича режа тузиб беришди, ўзимни жамоадан тушиб қолгандек ҳис қилмаяпман. Жамоадаман, барча билан бир қаторда. Албатта, клуб жароҳатим ҳақида билгач хафа бўлди. "Пахтум Юнайтед" мени ҳисобга олган ҳолда маълум бир умидлар қилган. Аммо, шундай бўлди, бу футбол. Шартнома бўйича ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман, кўплаб жиҳатлар бор.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Гонконгга қарши илк ўйинини кўрдингизми? Агар кўрган бўлсангиз, ўйин ҳақида нима деб ўйлайсиз ва бугунги ўйинни кўрасизми?

- Илк ўйинни тўлиқ кўра олмадим – жадвалим тиғиз, ҳар куни иккитадан машғулот. Эрталабдан бошлайман ва фақат кечқурун уйга келаман. Ўйиндан парчаларни ва статистикани кўрдим. Жамоадошларим Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги илк ўйин ҳақида сўрашди. Дарҳол терма жамоамизга 100% ишончим комил экани ва икки ўйинни ҳам ютишимиз кераклигини айтдим.

Кўп вазиятлар яратдик, аммо фақатгина иккита тўп киритдик. Бу ҳам футболнинг бир қисми, бунақаси бўлиб туради. Қаердадир омад келмади, асосийси ютдик. Жавоб ўйинида мухлисларимиз қаршисида кўпроқ тўп киритишимиз керак. Аммо, барибир биринчи навбатда натижа, асосийси ютиш ва кейинги босқичга чиқиш. Ҳозирча ўйинни кўра оламанми ёки йўқ, билмайман, аммо ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика