UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15Пролига. Бугун Тошкентда ўйин бор  0 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  3 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  8 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  24 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  1 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  1 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  240

Ички ҳиссиёт алдади Янгиликлар

Ички ҳиссиёт алдади

Футбол жамоатчилигининг бутун нигоҳи "Навбаҳор" - "Насаф" учрашувига қаратилган бир паллада, Тошкентда турнинг ҳозиргача энг яхши томошабоп учрашуви бўлиб ўтди.

Водий дербиси, Намангандаги учрашув соясида қолиб кетган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ўйинида стадион атрофидаги мухлислар эмас, айнан футболчилар ёнди. Ҳа, қолган баҳслардан фарқли равишда шундай ҳолат бўлди. Томоша қилиш учун келган озми кўпми ишқибозларни таҳликада ушлаб турди дейишимизга асослар етарлича. 


1. Таркибдаги тафовут ёхуд ёш "қалдирғочлар"дан кутилмаган юриш 

Жамоаларнинг бошланғич таркиби эълон қилингач ички ҳиссиёт гўё қисман "Сўғдиёна"нинг ғалабасига шама қилди, дея оламан . Шуҳрат Мақсудов ёшлардан, Бақоев тажрибадан фойдаланган ҳолда таркиб тузишди.  Жаҳонгир Ўрозов (2004), Маҳмуд Маҳамаджонов (2003), Умарали Раҳмоналиев (2003), Умид Султонов (2003) каби ёш иқтидорлар "Бунёдкор" сафида тўп тепди, айримлари дебютини нишонлади. "Сўғдиёна" жамоасининг етакчиси Жасур Ҳасанов фаолиятини бошлаган кезларда бу ўйинчилар ҳали туғилмаган эди. Афтидан бу кеча тажриба ўз сўзини айтади, деган тахминлар йўқ эмасди. Лекин "қалдирғочлар" буларнинг барчасини йўққа чиқарди. Дастлабки 10 дақиқаликда жиззахликлар нимадир қилишга ва тезкор гол билан ҳисобни очишга интилишди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб назорат бутунлай Мақсудов шогирдлари томонига ўтди. 34-дақиқада майдон марказида катта тезлик билан олдинга ўтган Расул Йўлдошев қулай вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади. Митрович деярли қутқариб бўлмайдиган вазиятда ўзини кўрсатди. 38-дақиқага келиб ҳужумлар кетини узмаётган мезбонлар яна дарвозани ўққа тутди. Умарали Раҳмоналиевнинг ажойиб зарбасидан сўнг тўп устунга тегди. Иккинчи темп билан уюштирилган ҳужум самарасида Томива зарба берди, Митрович қутқарувчи ролида. 


Иккинчи бўлимда ҳам худди шу сценарий такрорланди. 65-дақиқа - Давронжон Эргашевнинг чамаси 30  метрлардан йўллаган жарима тўпини Митрович нақд тўққизликдан олиб чиқди. Кейинги вазиятда Суҳроб Иззатов тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб гол урмоқчи бўлди, аммо Милан ўз ўрнида. Беллашувнинг сўнгги 10-дақиқасига келибгина "Сўғдиёна" бироз жонланди. Бикмаев, Обшивачнинг зарбаларини Суҳроб Султонов қайтариб юборди. Учрашув поёнидаги фаол ҳаракатлар ҳисобига "бўрилар" статистикадаги ҳолатини бироз яхшилаб олди. 


2. Ҳақиқий "Сўғдиёна"ни кўрмадик 

"Сўғдиёна" учун Тошкентдан бир очко билан қайтиш ижобий натижа ҳисобланиши мумкин. Шошманг, бу ўйинда ҳақиқий "Сўғдиёна"ни кўрганимиз йўқ. Фақатгина Митрович яққол кўзга ташланди. Қизиқ ҳолат нима учундир ЎзПФЛ учрашувдан кейин энг яхши футболчи сифатида Шаҳбоз Жўрабековни қайд этди. Майли бу уларнинг фикри. 


Милан Митрович: "Сўғдиёна" кеча охирги дақиқаларда кўрсатган ўйинини қилиши керак"


3. "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна"нинг ўйини нимага "сигнал" беряпти?

Ижобий жиҳати шу кеча ёш "қалдирғочлар" акаларидан қўрқмасдан ҳаракат қилишди, уларнинг кўзида учқун кўринди. Гапнинг очиғи "Бунёдкор"дан ҳеч ким бундай ўйин кутмагани ҳақиқат. Қишки ўқув-йиғинларидаги ўртоқлик учрашувларидан сўнг салбий фикрлар уйғона бошлаган эди. Ҳавотирлар чўққига чиққан, ҳаттоки жамоани жон сақлаш йўлида курашади дейилганди. Тўғри бу биринчи тур, олдинда катта мавсум кутиб турибди. Хулоса қилишга эрта. Бироқ жамоа намойиш қилган ўйиндаги дастлабки таассурот юқоридаги фикрларни йўққа чиқишига ишора қиляпти. Кечаги камчилик шунда бўлдики, якуний кескинлаштирувчи пасни беришда футболчилар оқсашди. Аксарият паслар кучсиз ва уни рақиб ҳимоячилар осонликча қайтаришди. Томивада спорт формаси яхши кўрингани билан анча вақт жамоа билан бирга бўлмагани сезилди, кўп тўп йўқотди, ҳужумларни якунлашда совуққонлик камлик қилди. Кейинги турларда ҳам "Бунёдкор"ни кечаги иштиёқ ва ишонч тарк этмаса, ўзи учун керакли натижани қўлга кирита олади. "Сўғдиёна"нинг ўйини кишини ўйлантириб қўймоқда. Бақоев ёмон ўйин билан ҳам натижа қилиш мумкинлигини ўтган мавсум исботлаганди. Аммо бу йил ҳам шу ҳолат такрорланса жамоага жуда ва жуда қийин бўлади. Бақоев буни илк турлардаги ҳаяжон билан боғлади. Кўрамиз кейинги баҳсларда қандай бўлар экан? 

Шуҳрат Мақсудов: "Ёш футболчиларга икки ой давомида ўзларига ишонишларини, ҳеч кимдан кам эмасликларини уқтирдим"

Улуғбек Бақоев: "1-тур бўлгани боис "Бунёдкор"да ҳам, бизда ҳам ҳаяжон сезилди"

Энг муҳими кеча ҳеч ким  келганига пушаймон бўлмади, деб ўйлайман. Мана шундай ўйинлар кўпайиши тарафдориман. Акс ҳолда ўзи ташрифи камайиб бораётган ишқибозларни янада бездириб қўйиш ҳеч гапмас.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика