

"Биринчи ўринда мавсум старти билан табриклайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, 1-тур бўлгани боис "Бунёдкор"да ҳам, бизда ҳам ҳаяжон сезилди. Нимадир ўхшади ёки аксинча. Бироқ икки жамоа ҳам очко олди", – дея гап бошлади Бақоев.

- "Сўғдиёна" охирги 10 дақиқаликдагина ўзига ўхшади. Ўйин томондан устунлик тўлиқ рақиб томонида бўлди. Бу кейинги учрашувларда панд бериб қолмайдими?
- Биринчи 5 та турда бундай ҳолат бўлиб туради. Буни ҳаяжон билан боғлаган бўлардим.

- "Сўғдиёна"нинг ҳамма ўйинига VAR қўйилишини истайсизми ёки аксинча?
- Имконият бўлса, VAR'га қарши эмасмиз. Умуман олганда, бунга жавоб берадиган инсонлар бор. Бизга фарқи йўқ.
Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши. Охирги дақиқаларда гол уриб кетишимиз мумкин эди. Руҳий томондан ишлашимиз керак.



