UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  0 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  1 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  7 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  7 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0

Шуҳрат Мақсудов: "Ёш футболчиларга икки ой давомида ўзларига ишонишларини, ҳеч кимдан кам эмасликларини уқтирдим" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Ёш футболчиларга икки ой давомида ўзларига ишонишларини, ҳеч кимдан кам эмасликларини уқтирдим"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида қатнашди.

"Авваламбор, футбол мухлисларини 2022 йилги мавсум бошлангани билан табриклайман. Опа-сингил ва оналаримизни байрамлари билан қутлайман. Бугун қийин ўйин бўлиши аниқ эди. Ҳар ҳолда чемпионатнинг илк ўйини. "Сўғдиёна"ни қандай жамоа эканлигини биламиз. Мухлисларга ўйин ёқди деб ўйлайман. Фурсатдан фойдаланиб, футболчиларимга борини бериб ўйнаганликлари учун яна бир бор раҳмат", – деди Шуҳрат Мақсудов. 

-  Жаҳонгир Ўрозов, Маҳмуд Маҳаммаджонов яхши таассурот қолдиришди. Лекин якуний кескин пасни беришда кўп хатоларга йўл қўйишди. Буни нима билан изоҳлайсиз?

- Бу футболчилар Суперлигада дебют қилишди. Ҳаяжон бўлиши оддий ҳол. Футболчилар билан икки ой ичида ўзига ишонишларини, ҳеч кимдан кам эмасликларини қулоқларига қуйдим. Ҳомийимиз Туркияда йиғин ўтказишга ёрдам берди. Хориж йиғинида ёшлар ўзларига ишонч олишди. Улар терма жамоаларда ҳам ўзларини кўрсатишади. Тайёр футболчи олишдан кўра академияга мурожаат қилишни лозим топдик. 

- Ўз вақтида ҳужумчи бўлгансиз. Нима учундир ҳозир ҳужумчиларга тажоввузкорлик етишмаётгандек...

- Нафақат "Бунёдкор"да, бошқа жамоаларда ҳужумчилар билан боғлиқ муаммолар бўляпти. Изланишда давом этамиз. 

- "Бунёдкор" жамоасининг асосини ёш футболчилар ташкил қилмоқда. Ёш жамоаларда доимо битта муаммо кузатилади – барқарорлик етишмаслиги. Мазкур муаммони қандай ечмоқчисиз? 

- Тўғри таъкидладингиз. Футбол ичидаги инсонлигингиз сезилди. Биз ҳам буни биляпмиз. Ёш футболчиларда беқарорлик бўлиши табиий. Вақт ўтгани сари ўз йўлига тушади. Катта жамоаларда ҳам барқарорлик етишмайди. 

- Иброҳим Томива қишки ўқув-машғулот йиғинларининг катта қисмини асосий жамоа билан ўтказмади. Бугун асосий таркибга туширишдан аввал бу ҳолат сизни ташвишлантирмадими?

 - Гарчи биз билан бирга хориж йиғинида қатнаша олмаган бўлса-да, ўринбосарлар сафида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлди. Спорт формаси яхшилиги кўринди. Туркиядалигимизда ҳам Томива билан алоқада бўлиб турдик.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика