UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Милан Митрович: "Сўғдиёна" кеча охирги дақиқаларда кўрсатган ўйинини қилиши керак" Янгиликлар

Милан Митрович: "Сўғдиёна" кеча охирги дақиқаларда кўрсатган ўйинини қилиши керак"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси жорий мавсумни сафарда "Бунёдкор"га қарши ўйин билан бошлади.

Учрашув давомида мезбонлар яъни "Бунёдкор" жамоаси катта устунликка эга бўлди. "Қалдирғочлар" Милан Митрович дарвозаси олдида бир қанча кескин вазиятлар яратишди. Бироқ уларнинг голга айланишига сербиялик посбон йўл қўймади. Қайсидир маънода ушбу ўйин қаҳрамони Митрович бўлди, десак янглишмаймиз. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизидик. 


"Мавсумнинг илк ўйини доим руҳий жиҳатдан қийин ўтади. Гарчи жисмонан ва тактик томондан тайёр бўлсангиз ҳам майдонда ҳиссиётлар рол ўйнайди. Эътибор берган бўлсангиз, учрашувни жуда яхши бошладик. 2та жуда яхши вазиятдан фойдаланганимизда балки ўйиннинг бориши ўзгариб кетарди. Кейинги дақиқаларда билмадим, нима учундир баҳс назорати "Бунёдкор" томонига ўтиб кетди. Бизнинг бўшашимиз ва орқада ўйнашимиз рақибга устунлик берди. Мана шу паллада кетма-кет ҳужумлардан сўнг "Бунёдкор" футболчиларида ишонч пайдо бўлди.  Бу - "Сўғдиёна"нинг ўйини эмас, биз ҳар бир учрашувда кеча охирги дақиқаларда кўрсатган ўйинимизни қилишимиз керак. 

Икки жамоа ҳам вазиятлардан самара чиқара олмаганини инобатга олганда, дуранг адолатли натижа. Мақсадимиз кучли учликка кириш",- дейди кипер. 

Суперлига. "Бунёдкор" Тошкентда "Сўғдиёна" билан кечган учрашувда нурсиз дурангга имзо чекди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика