UZ

Сўнгги янгиликлар

14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  0 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  6 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  0 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  2 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  0 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  5 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  7 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  4 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   10 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  2 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  18

Ҳусниддин Ғофуров: “Бу дунёда ҳаммаси ўткинчи” Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров: “Бу дунёда ҳаммаси ўткинчи”

Бекободнинг “Металлург” клуби бир неча кун олдин Ҳусниддин Ғофуров трансферини эълон қилган эди.

Тажрибали вингер билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик. 

—  Ҳусниддин ака, 2021 йил охирида АГМК билан хайрлашганингиздан кейин сизни йўқотиб қўйдик. Олмалиқда ҳаммаси яхши кетаётганди. Нега қолмагансиз? “Кончилар” янги таклиф бермаганмиди?

—  АГМК раҳбарияти шартнома берганди. Лекин қололмасдим. Раҳматли отам ўша пайтда бетоб эдилар. Фарғонага қайтиб, оиламнинг олдида бўлишим шарт эди. Шукр, оз бўлса ҳам, улар билан вақт ўтказдим. Бу дунёда қолган ҳамма нарса ўткинчи

—  2022 йилни “Нефтчи”да бошладингиз. Жамоанинг биринчи даврадаги муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлди? 

—  Клубда ҳаммаси яхши кетаётганди. Аммо кимлардир жамоа бирлашиши, битта оила бўлишини хоҳламади. Бунақа жойда натижа бўлмайди. Тасаввур қилинг, сиз футболчисиз. Жароҳат ёки қандайдир муаммога дуч келдингиз. Шунда сизни четга суриб қўйишяпти. Руҳиятингизга таъсири борми?

—  Алам қилса керак…

—  Албатта. 

 2-даврани Жиззахда ўтказдингиз. Бакаев футболчиларга кўпроқ жисмоний юклама бериши ростми?

—  Ҳа, асосий эътибор жисмоний ҳолатга қаратилади. Чунки “Сўғдиёна” яккакурашларга асосланган жанговар футбол кўпсатарди.

—  ОФК кубогидаги мағлубиятдан кейин “Сўғдиёна” раҳбарияти дарҳол жамоани йиғиб, мажлис ўтказган экан. Бакаевнинг кетиши ўшандаёқ аниқ эдими?

—  Тўғриси, хабарим йўқ эди.— Суперлига клубларидан фақат “Металлург” хориж йиғинига чиқмади. Жамоанинг тайёргарлиги қандай кетяпти?

—  Четга чиқилмагани бизга қизиқмас. Муҳими, жамоа олдига юқори мақсад қўйилаётгани. Ҳамма шароитлар муҳайё қилинган. Кунига 2 маҳал шуғулланяпмиз.

—  Биз олдинги Ғофуровни қачон кўрамиз?

—  Аввало, эътибор учун раҳмат. Ўз устимда ишлаяпман. Тез орада формамни тиклаб оламан.

Фахриддин суҳбатлашди 

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика