UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  1 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  10 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1

“Ҳоким кубоги-2016”: “Нефтчи-1”дан йирик ғалаба! Янгиликлар

“Ҳоким кубоги-2016”: “Нефтчи-1”дан йирик ғалаба!

Теглар :  Ҳоким кубоги
Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги-2016” турнири қизғин тарзда давом этмоқда.

31 январь куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида “Нефтчи-1” ва “Ёзёвон-Лочинлари” жамоалари кураш олиб боришди. Баҳсда Андрей Фёдоров шогирдлари йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

    Ўйинда тезкор гол киритилди. “Нефтчи” ҳимоячиси Шукур Пўлатов биринчи бўлимнинг илк дақиқаларда “Ёзёвон-Лочинлари” дарвозасини ишғол этди. Навбатдаги голларга “Нефтчи”дан Мурод Бобожонов, Мухсин Убайдуллаев ва Дамир Назиновлар муаллифлик қилишди. Ёзёвонликлар таркибидан Шарифжон Мирзаев мазкур тўпларга бир марта жавоб қайтарди. Якуний ҳисоб 4:1, “Нефтчи-1” ғалабаси!

   Эслатиб ўтамиз, Фёдоров жамоаси келгуси баҳсни 1 февраль куни Наманганнинг “Норин” жамоасига қарши олиб боришади. Беллашув Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 15:00да старт олиши режа қилинган.

31 февраль. Қиргули. “Нефтчи” СК стадиони.

“Нефтчи-1” – “Ёзёвон-Лочинлари” 4:1.

Голлар: Шукур Пўлатов, 1:0 Мухсин Убайдуллаев, 2:0 Мурод Бобожонов, 3:0 Шарифжон Мирзаев, 3:1 Дамир Низанов, 4:1. 

“Нефтчи-1”: Абдумавлон Абдужалилов, Дилёр Ирматов, Шукурали Пўлатов, Сардор Қулматов, Илхом Бойдедаев, Бахтиёр Ёқубов, Умид Қодиров, Жавоҳир Расулов, Шерзод Ҳакимов, Сардор Эминов, Мурод Бобожонов.

Заҳира: Ўткир Юсупов, Достон Турсунов, Жаҳонгир Меҳмонов, Алишер Саматов, Мухсин Убайдуллаев, Аббос Абдулхақов, Отабек Исроилов.

Жамоа бош мураббийи: Андрей Фёдоров (Нефтчи-1)

“Ёзёвон-Лочинлари”: Алишер Фахриддинов, Бобур Расулов, Жахонгир Юсуфжонов, Ислом Хошимов, Хабибилло Бубатаев, Достон Турсунзода, Тоҳир Каримов, Умиджон Хошимов, Мухиддин Мамасолиев, Беҳзод Махпиралиев.

Захира: Абдуссатор Обидов, Зокир Исмиолов, Ғиёс Турсунов, Шариф Мирзаев, Муҳаммадамин Вохидов, Шаҳбоз Абдураҳмонов. Шахзод Тўронов.

Жамоа бош мураббийи:  Исломбек Исмоилов (Ёзёвон-Лочинлари)

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика