UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

Ҳамиджон Актамов: “Ушбу ҳафта Фарғонага борамиз” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Ушбу ҳафта Фарғонага борамиз”

Айни дамда Навоийда йиғин ўтказаётган “Қизилқум” лагерида нима гап? Таркибда қандай ўзгаришлар бор?

Шу ва бошқа саволларга жавоб топиш мақсадида жамоа менеджери Ҳамиджон Ғуломовичга мурожаат қилдик.

- Ҳозирча Навоийдамиз. Кунига икки маҳалдан машғулот олиб борилмоқда. Режага кўра ушбу ҳафта Фарғонага йўл оламиз. Сабаби жамоамизни шахсан Фарғона футбол федерацияси раҳбарияти бўлажак яъни ҳоким кубоги турнирига таклиф этган. 24 январь куни Фарғонага жўнаб кетамиз ва 29 куни старт оладиган турнирга ўша ернинг ўзида тайёргарлик кўрамиз. Сўнгра ҳоким кубогида иштирок этамиз. Ўйлайманки бу мусобақа “Қизилқум” учун ҳам фойдали бўлади. 

- Таркибдаги ўзгаришлар келадиган бўлсак, Илҳом Юнусов, Алишер Юсуповдан сўнг Самандар Шодмонов ҳам яқинда сафимизга келиб қўшилди. Бу футболчиларнинг янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилиши деярли аниқ бўлиб улгурди. Бундан ташқари яна бир қатор ўйинчилар билан музокара олиб бормоқдамиз. Фарғона вилояти ҳоким кубоги турнирида янги ўйинчиларни ҳам синовдан ўтказамиз. 


- Яширмайман Дилшод Раҳматуллаевга таклиф билан чиққандик. Аммо у билан келиша олмадик. Аниқроғи футболчининг талаблари бизга тўғри келмади.  

- Артём Макосин ҳеч қаерга кетмайди. Шунингдек яна бир дарвозабон Эркин Жабборовни ҳам биз билан шартномаси мавжуд. Улар бизга ҳам керак. 

- Фарруҳ Ҳайдаров билан хайрлашишимиз мумкин. Умуман олганда Фарғонадаги турнирдан сўнг айрим футболчиларимиз билан ҳамкорликни тўхтатишимиз мумкин. Бу кўпроқ ўйинчиларнинг ўзига боғлиқ. Агарда харакат қилиб, ижобий жиҳатдан ўзини кўрсата олса қолиб қолинади - дейди Ҳамиджон Актамов. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика