UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  2 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  14 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  5 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Ҳамиджон Актамов кетма-кет иккинчи марта "Қизилқум" ўйинида кўриниш бермаяпти Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов кетма-кет иккинчи марта "Қизилқум" ўйинида кўриниш бермаяпти

Бугун Суперлигада 3-тур доирасидаги "Машъал" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси ушбу баҳс қайдномасига иккала жамоанинг ҳам бош мураббийи ёзилмаган. "Машъал"да мавсум бошидан буён Дилявер Ваниев катта мураббий сифатида қайд этилмоқда, расмий бош мураббий Зоир Тўрақулов умуман қайдномага киритилмаяпти.

"Қизилқум"да дастлабки икки турда қайдномада бош мураббий Ҳамиджон Актамов номи ёзилганди. Аммо 2-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Сурхон" учрашуви вақтида Актамов Тошкентда эди. Ўша ўйиндан кейинги матбуот анжуманида катта мураббий Обид Худоёров иштирок этганди. Бугунги ўйинда Актамов ҳам, Худоёров ҳам қайдномадан жой олишмаган. "Қизилқум" U-21 жамоаси бош мураббийи Акмал Холиқов мураббий сифатида ёзилган. 

Эслатиб ўтамиз, 2-турдан олдин собиқ ҳакам Ҳасан Рўзиев "Қизилқум" президенти этиб тайинланган эди. 2018 йил август ойида Ҳамиджон Актамов "Металлург"га қарши Бекободдаги ўйиндан кейин Рўзиевни кескин танқид қилиб "Бугун Ҳасан Рўзиевнинг ўйини бўлди" деб айтган эди. Кейинроқ Ҳасан Рўзиев интервью бериб Актамовдан узр сўраган эди.


Агар ўйиндан кейинги матбуот анжуманига Тўрақулов ва Актамов келмаса ПФЛ регламент бўйича иккала мураббийга ҳам жарима қўллаши шарт. Чунки 1-турда "Сўғдиёна" устози Улуғбек Бақоев матбуот анжуманига кирмагани учун жаримага тортилганди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика