UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  0 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  10 23:35"Осасуна" — "Реал" 2:1 (матнли трансляция)  24 23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  3 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  20 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41

Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик" Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Бухоро"га қарши бу жамоанинг охирги ўйинларини кўриб чиққан ҳолда жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақиб асосан узун тўп тўзатишлар билан ўйнашини билардик. Қарши ҳужумларда ва стандарт вазиятларда эҳтиёт бўлишимиз кераклигини йигитларга уқтиргандик. Ва тезкор гол уриш кераклигини айтгандик. Жамоамиз ҳаракат қилди, аммо "Бухоро" дарвозабони бир неча бор голдан қутқарди.

- Бугун "Машъал"га айнан нима етишмади?

- Шижоат, ўйинга чанқоқлик етишмади. Ҳаракат қилдик, кўп вазиятлар бўлди, лекин барибир шижоатни кўрмадим. Рақиб 10 киши бўлиб қолганидан кейин футболчиларимиз энди осон ютамиз деб ўйлашди чоғи.

- "Машъал" хавфли зонада боряпти, шундай паллада футболчиларга шижоат етишмаслиги ғалати эмасми?

- Биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёрланамиз ва "Бухоро" билан қандай баҳс кечишини ҳам билардик. Лекин рақиб жамоа ўз жарима майдончаси яқинида "автобус" қўйгач гол уриш қийин бўлди. Тезкор тўп киритганимиз ҳам футболчилар руҳиятига таъсир қилди. Аммо тўп назорати кўпроқ биз томонда бўлди.

- "Машъал" гол ўтказиш бўйича "Шўртан"дан кейин иккинчи ўринда боряпти. Ҳимояда қандай кемтикларни кўряпсиз?

- Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик. Ҳар ҳолда охирги учрашувларда кўп гол қўйиб юбормаяпмиз.

- Сардор Абдураимов майдонни тарк этаётганида унда норозилик кайфияти сезилди.

- Менимча, гол ура олмагани унинг жаҳлини чиқарди. Бу табиий ҳолат, чунки ютишни хоҳлагандик. Лекин Сардор билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика