UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Муҳаммадали Ўринбоев: "Пахтакор" – чемпион жамоа. Шундай экан, Кубокда охиригача курашамиз"  1 15:18Артета мураббийлар штаби 2027 йилгача "Арсенал"да қолади  0 15:00Чиройли ва ишончли ғалаба. Чорак финалдаги рақибимиз ким бўлади?  6 14:35"Ал Насср" Роналдуга 2 йиллик шартнома таклиф қилди  7 13:50Англияда дарвозабон 90+4-дақиқада "қайчи" усулидаги зарба билан гол урди  4 13:25Миржалол Қосимов фаолияти давомида амалдаги мамлакат президенти билан тўп тепганини билармидингиз?  2 12:55Онана бу кўрсаткич бўйича Премьер-Лиганинг энг яхши дарвозабонларидан бири  1 12:23МакАллистер: "Олдинда ўйинлар кўп ва уларнинг ҳар бири жуда қийин бўлади"  5 11:43Погба дисквалификация ҳақида: "Ҳақиқий ҳаёт" нималигини тушундим"  1 11:30«Челси» «Реал» футболчиси учун 120 миллион евро тўлашга тайёр  7 11:03Лаутаро Мартинес 120 миллион евро эвазига АПЛ жамоасига ўтиши мумкин  8 10:40Довбик ва Шомуродов «Лацио»га қарши учрашувни асосий таркибда бошлашлари мумкин  3 10:34Ислом Тўхтахўжаев: "Бундай майдонда ўйнашга ким рухсат берганини билмайман. Ташқаридан чиройли, лекин ичи аянчли аҳволда"   7 10:16«Арсенал»нинг асосий ҳимоячи қанча муддатга сафдан чиққани маълум  4 09:43Анчелоттининг ўрнига «Реал»ни бошқариш учун иккита номзод бор  18

Ҳасан Рўзиев: "Ҳамиджон Актамовдан узр сўрайман" Янгиликлар

Ҳасан Рўзиев: "Ҳамиджон Актамовдан узр сўрайман"

"Металлург" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан кейин ҳакамликдан четлатилган Ҳасан Рўзиев "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.

"Металлург" - "Қизилқум" учрашувида мени нима учун четлатишганини биламан. Чунки шунга яраша хато қилганман. "Металлург" дарвозаси томон белгиланмаган пенальти ҳақида гапирадиган бўлсам, аслида ўша вазиятга яқин тургандим. Лекин ўшанда футболчи менга ён томони билан турганди. Ўйинчининг қўли танасидан қанчалик чиқиб тургани кўринмаган. Чунки ўша вазиятдаги ҳолат менга тўлиқ намоён бўлмаганди. Бу ерда хато атайин қилинмаган. Мен бошқа жамоаларни қанчалик ҳурмат қилсам, "Қизилқум"ни ҳам худди шундай кўраман. Шундай экан, "Қизилқум"даги барча футболчиларни ҳам профессионал ҳисоблайман. Аммо ўша учрашувда хато қилдим ва ЎФА ҳамда ПФЛ олдида ўз бўйнимга оламан. Бу менинг 100 фоиз хатоим.

Аслида ўша ўйин "Қизилқум" мураббийига қанчалик кераклигини шу пайтгача ҳали тўлиқ тушуниб етганим йўқ. Мисол учун, бошқа учрашувларда керак бўлса бунда ҳам жиддий хатолар бўлган, лекин ўйиндан кейин матбуот орқали шов-шув қилинмаган. Бироқ "Металлург"га қарши учрашувдан сўнг нима учун ОАВ орқали бўрттириб айтилганининг тагига ета олмадим. Ваҳоланки, бу "Қизилқум" жамоаси учун оддий ўйин эди.

Ҳамиджон Актамовни профессионал мураббий эмас деб айта олмайман. У ҳам раҳбарият олдида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилаяпти. Унинг ҳам ўз оиласи, бола-чақаси бор. Майли, уни ҳам омадини берсин.


Масалан ўйиндан кейин Актамов ёнимга келиб мана шу вазиятда хатолик бўлди деб айтса мен албатта уни кўриб чиқардим. Албатта, ундан узр сўраб мени устимдан ёзсангиз ёзаверинг хатоимни тан оламан деб айтган бўлардим. Бўлди, бундан бошқа гап бўлмасди.

Ҳамиджон Актамовни маслаҳатим: ўзини ҳурмат қилсин. Миржалол Қосимов, Шота Арвеладзе, Рўзиқул Бердиев, Андрей Фёдоров, Улуғбек Бақоев, Илҳом Мўминжонов каби мураббийла профессионал.

Боя айтганимдек, Ҳамиджонни ҳурмат қиламан. Тан олиш керак, у Навоийда эътиборли шахслардан бири. Кўп йиллардан буён Навоий футболини кўтаришга ҳаракат қилиб келмоқда. Шу ўринга ўша қилган хатоим учун Ҳамиджон Актамовдан узр сўрайман. Расман айтаман: ҳурматли Актамов, олдингизда пенальти масаласи бўйича узр сўрайман.


Фирдавсхон суҳбатлашди

Рейтинг: -87   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика