"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди
08 окт 18:19
Янгиликлар
"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди
"Реал" ҳимоячиси Дин Ҳейсен мушак жароҳати туфайли тахминан икки ҳафта майдонга чиқа олмайди.
Эслатиб ўтамиз, у Испания терма жамоаси сафида бўлганида жароҳат олди ва октябр ойидаги ўйинларда қатнашмайди.
El Chiringuito журналисти Хосе Луис Санчеснинг хабар беришича, Ҳейсен 19 октябр куни «Хетафе»га қарши ўйинни ўтказиб юборади, «Ювентус»га қарши Чемпионлар Лигаси баҳсида иштирок этиши шубҳа остида. Бироқ у 26 октябр куни бўладиган «Барселона»га қарши учрашувгача тўлиқ тикланиши кутилмоқда.
The Athletic мухбири Гильермо Раи ҳам футболчи икки ҳафтадан сўнг сафга қайтишини маълум қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар