UZ

Сўнгги янгиликлар

22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  0 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  37 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34

Голосуйте за лучшего вратаря апреля Янгиликлар

Голосуйте за лучшего вратаря апреля

Сайт Championat.asia и ПФЛ представляет четырех кандидатов в номинации "лучший вратарь апреля"

Ўткир Юсупов — “Қўқон-1912”
Элдор Суюнов — “Пахтакор”
Санжар Қувватов — “Насаф”
Асилбек Омонов — Бухоро”


Март ойи якунларига кўра “Бунёдкор” посбони Мурод Зухуров ўз рақобатчиларини катта фарқ билан ортда қолдиришга муваффақ бўлганди. Бироқ апрель ойида у даъвогарлар орасига кира олмади. Элдор Суюнов ва Ўткир Юсупов эса бу гал яна бир карра ҳаракат қилиб кўради.

Ўткир Юсупов — 5 та ўйинда -2 гол. 3 та қуруқ ўйин ва 16 та сейв
“Қўқон-1912” посбони кетма-кет иккинчи ой энг яхши дарвозабон бўлиш учун номзодлар қаторига кирди. Ўткир Юсупов апрель ойида АГМК, “Насаф” ва “Бунёдкор”га учрашувларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади.

Элдор Суюнов — 5 та ўйинда -2 гол. 3 та қуруқ ўйин ва 6 та сейв
Худди Юсупов каби иккинчи бор ойнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун “Пахтакор” аъзоси Элдор Суюнов ҳам курашади. Суюнов ўтган ойда “Металлург”, “Навбаҳор” ва “Локомотив”га қарши баҳсларда ўз дарвозасига қулф “осиб қўйди”. Ой давомида ўтказиб юборилган 2 та голидан 1 таси пенальтидан урилгани эътиборга молик.

Санжар Қувватов — 5 та ўйинда -3 гол. 3 та қуруқ ўйин ва 9 та сейв

“Насаф” дарвозабони Санжар Қувватов ўтган ой ўз дарвозасидан 3 та гол ўтказиб юборди. 3 та учрашувда эса дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб, жамоасига очко олиб берди. Ой сўнгида “Сўғдиёна”га қарши бўлиб ўтган ўйин натижасигина “Насаф” учун қимматли бўлди.

Асилбек Омонов — 5 та ўйинда -4 гол. 3 та қуруқ ўйин ва 9 та сейв
“Бухоро”нинг муваффақиятли ўйинларида дарвозабон Асилбек Омоновнинг хизматлари катта. Посбон апрель ойида 9 та сейв қилди. У 5 та учрашувда 4 марта дарвозасидан тўп олиб чиққан бўлса-да, яна 3 та ўйинда умуман гол ўтказмаган.

Эслатма. Апрель ойининг энг яхшиларига Суперлига клублари бош мураббийлари ҳамда сардорлари овоз беради. Championat.asia нашри мухлислар ўртасида сўровнома ўтказади. Мураббий ва сардорлар овозига кўра энг яхшиларга 1—3 очко берилади. Мухлисларнинг овози эса ўрнига қараб 2—6 очкога ўтади.




Апрель ойининг энг чиройли голига номзодлар эълон қилинди

Апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

Апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика