UZ

Сўнгги янгиликлар

02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  739 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  2 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  0 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  1 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  4 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  1 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0

Апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди Янгиликлар

Апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

ПФЛ ҳамда Championat.asia апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин бўлган номзодларни тақдим этади. Улар 5 нафар:

Арслонмурод Омонов — “Бухоро”
Тиаго Безерра — “Пахтакор”
Жавлон Иброҳимов — “Бунёдкор”
Сардор Азимов — “Сўғдиёна”
Санъат Шихов — “Бухоро”


Март ойи якунларига кўра, “Навбаҳор” аъзоси Азиз Турғунбоев ўз рақобатчиларини катта фарқ билан ортда қолдиришга муваффақ бўлганди. Бироқ апрель ойида у даъвогарлар орасига кира олмади. Натижаларини анча яхшилаб олган “Бухоро” клубидан эса бирйўла икки футболчида имконият пайдо бўлди.

Арслонмурод Омонов — 2 та гол ва 2 та голли узатма


“Пахтакор”нинг мағлуб этилиши “Бухоро”нинг ўз кучига бўлган ишончини оширди. Ўша учрашувда Омоновнинг тўп узатишидан сўнг тошкентликлар дарвозаси ишғол этилганди. Футболчи, шунингдек, АГМК билан ўйинда сермаҳсуллик кўрсатди ҳамда “Бухоро”нинг “камбэк”ида муҳим фигура бўла олди.

Тиаго Безерра — 2 та гол ва 1 та голли узатма

“Металлург”нинг таслим этилишида Безерра муҳим роль ўйнади. Шунингдек, Безерра “Пахтакор”га умумий ҳисобда 6 очко келтирган 2 та муҳим голга муаллифлик қилди. Биринчи галда у “Қизилқум” дарвозасига йўл топган бўлса, кейинроқ “Навбаҳор”га қарши қийин учрашувда ягона голни киритди.

Жавлон Иброҳимов — 2 та гол

Иброҳимов рақиб ҳужумларини бузиши билан ёдда қоладиган футболчи. Апрель ойида у сермаҳсулликка ҳам эришди. Навоийда у урган гол “Бунёдкор”га муҳим 3 очко келтирди. Кейинроқ эса “Металлург” дарвозаси ишғол этилди. Умуман олганда Жавлон Иброҳимов қийин даврда жамоасини ортидан эргаштиришга ҳаракат қиляпти.

Сардор Азимов — 1 та гол ва 1 та голли узатма

Азимов “Сўғдиёна” етакчиси бўлиш учун ҳаракат қиляпти. Унинг ягона голи эвазига жиззахликлар “Қўқон-1912” клубига қарши ўйинда мағлубиятдан қутилиб қолганди. “Насаф” билан ўйиндаги тарихий ғалабага ҳам футболчи катта ҳисса қўшди. Голбаннинг автоголи унинг тўп ошириши сабаб юзага келди. Иккинчи бўлимда ҳам жиззахликлар айнан Азимовнинг пасидан сўнг гол урди.

Санъат Шихов — 1 та голли узатма


Шихов фаолиятини ҳужумда бошлаган бўлса-да, Улуғбек Бақоев ундан қанот ҳимоячиси сифатида фойдаланмоқда. Натижалар ҳозирча ёмон эмас. “Бухоро” апрель ойида 3 та беллашувни қуруқ серия билан якунлади. Демак, бунда ҳимоячининг ҳиссаси катта. “Пахтакор” билан ўйинда Санъат ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб, икки бор тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб юборди. АГМК билан ўйинда эса голли узатмани амалга оширди.

Апрель ойининг энг яхшиларига Суперлига клублари бош мураббийлари ҳамда сардорлари овоз беради. Шунингдек, Championat.asia нашри мухлислар ўртасида сўровнома ўтказади. Мураббий ва сардорлар овозига кўра энг яхшиларга 1-3 очко берилади. Мухлисларнинг овози эса ўрнига қараб 2-6 очкога ўтади.




Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика