UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  1 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  1 14:08Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда?  1 13:40Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган расмийлар маълум  3 13:13Эшитдик-да! "Ланс" устози "Ницца"га ўтмоқда  1 12:50Коста-Рика футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олганимиздан мамнунмиз"  0 12:29Нидерландия футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишимиз керак, сабаби..."  2 12:03Туркия терма жамоаси Евро 2024га тайёргарлик учун кенгайтирилган таркибни маълум қилди  7 11:39Люпче Дориев — Ўзбекистон чемпионати тарихида хет-трик қайд этган иккинчи македониялик футболчи  4 11:27Луи Саа, Кике ва Жепаров. Кўҳна Самарқанд футзал олами вакилларини бир ерга жамлаган ЖЧ-2024 қуръасидан ГАЛЕРЕЯ  4 11:19"Интер" собиқ дарвозабони мураббийлик фаолиятини бошлайди  3 11:00"Сўғдиёна" "Бунёдкор"ни тор-мор этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 10:32«Барселона» жиддий қизиққан футболчи «Байер»га ўтишга яқин  3 10:02Хави «Барселона»даги сўнгги учрашувидан сўнг нималар деди?  6

Футзал. Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистондан кам бўлмаган ҳолда боримизни бердик. Осиё чемпионатида эса янги тарих яратамиз" Янгиликлар

Футзал. Ихтиёр Ропиев: "Қозоғистондан кам бўлмаган ҳолда боримизни бердик. Осиё чемпионатида эса янги тарих яратамиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси кеча ўртоқлик учрашувида Қозоғистон билан куч синашди.

Қозоғистон Европа вакили бўлиб, жаҳон рейтингида 7-ўринда кетмоқда. Биринчи ўйинда дуранг қайд этган вакилларимиз иккинчи баҳсда рақибдан устун келишди. Терма жамоамизнинг 6 та голидан 3 тасига Ихтиёр Ропиев муаллифлик қилди. Биз эса бу ўйин ва Осиё чемпионатига тайёргарлик ҳақида Ропиевга юзландик. 



"Бундан олдин ҳам Қозоғистон терма жамоасига қарши ўйнаганимиз учун тасаввур бор эди. Улар Жаҳонда рейтингда етакчилар қаторида. Кучли терма жамоа ҳисобланарди. Биз ҳам улардан кам бўлмаган ҳолда боримизни бериб ўйнадик. Бу беллашув Осиё Кубогига тайёр ҳолда боришимизга замин яратади. Улардан устун томонимиз шунда бўлдики, бизда ғалабага бўлган ишонч ва иштиёқ кучли эди.

Янги мураббийга бошида мослашиш қийин бўлди. Ўртоқлик учрашувлари ва машғулотларда турли тактик схемаларига мослашдик. Биз ҳар сафар Осиё чемпионатидан медаллар билан қайтганмиз. Бу сафарги мусобақада насиб қилса янги тарих яратамиз",- дейди Ихтиёр Ропиев. 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
11 апр 17:14:17
Navbahor_1990
Xar bir uyinni final dep bilinglar
   
10 апр 20:05:48
Тож
Асосийси ишонч ва чемпионлик!
   
10 апр 18:44:33
A1981
Чемпионлик
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика