

Немис жамоасининг илк трансфери «Жирона» ярим ҳимоячиси Алеш Гарсия бўлади. Алонсо жамоаси футболчининг трансфери учун 20 миллион евро тўлайди.
Алеш Гарсияга «Барселона»дан жиддий қизиқиш бўлди, бироқ футболчи Германияга боришга қарор қилган.
Маълумот учун, ярим ҳимоячи жорий мавсум «Жирона» сафида 40 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голга ассист қайд этган.



