

"Интер" собиқ дарвозабони Самир Ханданович мураббийлик фаолиятини бошлашни режалаштирмоқда.
Хабар қилинишича, "нераззурри" 39 ёшли Хандановични ушбу имконият билан таъминлашга тайёр. Боснияликка клуб ёшлар жамоаларидан бирини бошқариш таклиф қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Самир Ханданович 2022/23 йилги мавсум охирида "Интер" ни тарк этди ва фаолиятига якун ясади.



