UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Футболдаги энг қўрқинчли 11 фожиали воқеа Янгиликлар

Футболдаги энг қўрқинчли 11 фожиали воқеа

Барчага салом! Келинг, бугун футбол тарихидаги энг қўрқинчли саҳифага саёҳат уюштирамиз.

Бугуннинг ўзида футболчилар тарихидаги энг қўрқинчли воқеаларни эътиборингизга тақдим қилгандик. Бу ёғи эса... Жуда ҳам қўрқинчли.

Сергей Перхуннинг ўлими

2001 йилнинг 18 август кунида ЦСКА таркибида "Анжи"га қарши чемпионат ўйинида дарвозабон асосий таркибда майдонга тушди. Учрашувнинг 75-дақиқасида армиячилар посбони боши билан рақиби Будун Будунов билан тўқнашиб кетди. Будунов жиддий жароҳат олди - унинг мияси чайқалиб кетди ва тезда майдондан олиб чиқиб кетилди.

Сергей эса ўйинни давом эттиришни истаганди, аммо уни бирданига аэропортга олиб кетишди. Йўлда футболчи бирданига ўзини ёмон ҳис қилди, кома ҳолатига тушиб, юраги тўхтаб қолди. Врачлар унинг ҳаёти учун узоқ вақт қаттиқ курашишди - посбоннинг юраги кейинчалик яна икки марта урмай қолди. Орадан 10 кун ўтиб, посбон бош миясига қон қуйилиши натижасида вафот этди.

Буэнос-Айресдаги отишма

"Ривер Плейт" "Бока" Хуниорс"га қарши - футбол оламидаги энг принципиал қарама-қаршилик. Футболчилар майдонда рақибларини янчиб ташлашга тайёр бўлишади. Ўз навбатида мухлислар ҳам улардан қолишмайди: ушбу рақибларнинг ўйинида мухлисларнинг тартибсизлиги кўп бора кузатилган. 1968 йилда эса томонлар ўқотар қуролларни ишлатишган. Шу боисдан стадионда жанжал келиб чиққан. Натижада 74 киши ўлган ва 113 киши ярадор бўлган.

2001 йили Йоханнесбургда бўлган тиқилинч ҳолат

"Орландо Пайрэтс" ва "Кайзер Чифс" учрашуви арафасида 70 минглик "Эллис-парк" стадионида кўп сонли одамлар тўпланиб қолди.

Тартиб посбонлари эса ўз ишларини бажара олмай қолишди, улар баъзи вақтларда кўзни ёшлантирувчи газ ҳам ишлатишга мажбур бўлишди. Одамлар орасида ваҳима бошланди, улар стадионнинг марказий эшигини бузмоқчи бўлишди ва натижада айрим инсонлар уларнинг орасида тиқилиб қолишди. Барчаси аён, ваҳима ва тиқилинч натижасида 43 киши воқеа жойида вафот этди, яна 100га яқин инсон жиддий жароҳатлар олишди.

"Торино" клубининг авиаҳалокатда ҳалок бўлиши

"Торино" 40-йилларда Италия гранди бўлган. 1949 йилнинг 3 май куни Португалияда "Бенфика" ва "Торино" жамоалари иштирокида учрашув бўлиб ўтди ва унда италияликлар 3:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Эртаси куни жамоа уйига жўнаб кетди. Самолёт бортида 18 нафар футболчи, клуб раҳбарлари ва журналистлар бўлганди, умумий ҳисобда улар 31 кишини ташкил қилишганди. Соат бешлар арафасида Туринга қадар озгина йўл қолганди, шу паллада самолёт қуюқ туманда қолиб кетди ва учувчи мўлжални йўқотди.

Самолёт чап қаноти билан Суперга базиликига бориб урилди, шундан кейин уни Ернинг тортиш кучи ўзига тортди... Натижада самолёт ерга қулади. Бортда бўлган барча вафот этди. "Торино"нинг ўша таркибидан фақатгина бир футболчи тирик қолган - Лауро Тома жароҳати сабабли учрашувга бормаган ва уйида қолганди.

"Шапекоэнсе" воқеаси

Бутун дунёни ларзага солган воқеа бўлганига ҳам 2 йил бўлди. 2018 йили жамоа Жанубий Америка кубоги (минтақадаги иккинчи рақамли турнир, худди Европа лигаси мақомида) финалида Колумбиянинг "Атлетико Насьонал" жамоасига қарши ўйнаши керак эди. Авиалайнернинг бир қанча қисмлари ва экипаж хатолиги сабабли самолёт аэропортга атиги 20 километр қолганида ерга қулади.

Бортдаги 77 нафар инсондан атиги 7 нафари тирик қолди. Ўша тўлиқ таркибда жамоа мураббийлар штаби ва ҳатто клуб президенти ҳам вафот этди. Футболчилардан фақатгина авиаҳалокатдан орттириб олган жароҳатини даволаб бўлмаган ҳимоячи Нето, фаолиятини қайта бошлаб юборган Алан Рушэл ва оёғидан ажралган Жаксон Фолман тирик қолди.

Ўша ўтказилмаган финалда барча томоннинг розилигига кўра "Шапекоэнсе" ғолиб деб топилди.

1971 йили Глазгодаги тиқилинч ҳолат

Ўша йилнинг 2 ноябрь кунида "Рейнжерс" ва "Селтик" жамоалари иштирокидаги ўйинда оммавий тиқилинч юзага келди. Учрашув якунланаётган пайтда "Рейнжерс" вакиллари 0:1 ҳисобида ютқазаётганди ва бундан жаҳли чиққан мухлислар трибуналарни тарк этишни бошлади.

Аммо кутилмаганда мезбонлар гол урди ва бақириқни эшитган мухлислар яна трибуналарга қайтишди. Марказий трибуналардаги мухлислар икки томонлама сиқиб қўйилди. Ўша куни 66 нафар инсон вафот этди ва 200дан ошиғи жиддий тарзда жароҳатланди.

1985 йили "Брэдфорд" стадионидаги ёнғин

11 май кунида "Корал Виндоуз" стадиони "Брэдфорд" - "Линкольн" жамоалари иштирокидаги ўйинни қабул қилди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир вақтда ўчирилмаган сигарета узоқ йиллик ёғоч трибуналарда ёнғин келтириб чиқарди.

Бир неча дақиқалар ичида ўша трибуна ва том ёниб кетди. Даҳшатли ёнғин сабабли 56 нафар инсон вафот этди, уларнинг кўпчилиги ёпиқ трибуналарда нафас ола олмай қолишган бўлса, айримлари ёниб кетганди. Яна 200 нафар инсон эса танасида юқори даражали куйиш кузатилди.

Мюнхен трагедияси

"Манчестер Юнайтед" футболчилари 1958 йили 6 февраль кунида Мюнхен аэропортида авиаҳалокатда ҳалок бўлишди. Самолётни осмонга учиришга уринган учувчилар катта тезликда ўз йўлидан чиқиб кетишди ва ёнидаги бинога урилди. Катта ёнғин келиб чиқди. 21 киши ўша ерда вафот этди, яна бир қанчаси ҳушини йўқоти.

Бортда 44 нафар  инсон бўлганди, мураббийлар штаби, жамоа ва экипаж аъзолари... Трагедия натижасида умумий 23 нафар инсон ҳалок бўлди, шуларнинг 8 нафарини МЮ футболчилари ташкил қилди. Ўша самолётда буюк Бобби Чарльтон ҳам бўлганди. Авиаҳалокат вақтида бўлажак жаҳон чемпиони ва "Олтин тўп" эгаси 21 ёшни қарши олганди.

1989 йил 15 апрель куни "Хиллсбро"даги трагедия

Англия Кубоги ярим финалида "Ноттингем Форест" ва "Ливерпуль" жамоалари иштирокидаги ўйин кундузги соат 3га белгиланганди. Шу боисдан мухлислар ўйинга анча эрта йиғилишни бошлашди. Натижада якшанба куни арафасида катта оломон йиғилди, уларни чипталарсиз ва ташкилотнинг ҳаракатларисиз киргизиб юборишди.

Тўлиб бўлган стадионда эса катта тиқилинч юзага келди. Кўпчилик нафас олиш учун ҳаракат қила бошлади. Трибуналарни майдон билан ажратиб турадиган темирлар орасида қолиб кетганлар эса майдонга сакраб туша бошлашди.

Маҳаллий полиция эса назоратни қўлдан чиқарди. Натижада 100 нафар инсон ўша ерда вафот этди, мингдан ошиқ инсон юқори даражадаги тан жароҳати олишди. Ачинарлиси, ўша қурбонлар орасида уни 10 ёшли амакиваччаси ҳам бўлганди.

1982 йилнинг 20 октябрь кунида "Лужники"даги трагедия


УЕФА Кубоги 1/16 финалида Москванинг "Спартак" жамоаси Нидерландиянинг "Харлем" жамоасига қарши ўйинида рус футболидаги энг катта трагедия ҳодиса рўй берган. Учрашув якунланаётгани сайин мухлислар трибуналарни тарк эта бошлашди. Жамоа ишончли ўйин билан 1:0 ҳисобида ғалабага эришаётганди.

Ўйин якунланишига бир ярим дақиқа қолганида москваликлар яна бир гол уришди ва кетаётган мухлислар ортларига қайтишни бошлашди. Яна оломоннинг тиқилинч вазияти юзага келди. Ушбу трагедия 66 нафар инсонни олиб кетди, уларнинг орасида ўсмир ёшлар кўпчиликни ташкил қилгани аламли. Совет даври бўлгани учун вафот этганлар номи узоқ вақт номаълум бўлиб турди.

1979 йили икки самолёт тўқнашуви натижасида "Пахтакор"нинг ҳалок бўлиши

Авиадиспетчерларнинг қўпол хатоси сабабли Днепропетровск осмонида 178 нафар инсон ҳалок бўлди. Ердан 8400 метр баландликда, булутлар ортида икки самолёт учувчилари ҳеч нимани кўришмасди. ТУ-134 самолёти билан тўқнашув ва барчаси тамом...

Ўзбекистоннинг энг номдор жамоаси, ўша йили сенсацион натижаларни қайд этаётган "Пахтакор"нинг 17 нафар аъзоси: 14 футболчи, мураббий, жамоа маъмури ва шифокор очиқ осмонда вафот этди.

Ўша буюк ўғлонларимизни ҳар йили 11 август кунида ёдга оламиз. Аслида улар ўлмаган ва юрагимизда мангу яшайди.

Миржалол Норматов

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика