Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"

Aslanov Jasurbek
3 дек 2025, 14:00
Россиялик таниқли шарҳловчи Геннадий Орлов собиқ иттифоқ ҳудудидаги энг яхши футболчилар ҳақида фикр билдириб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовни алоҳида эътироф этди.

 "Шомуродовни ҳам алоҳида тилга оламан. У "Ростов"да ўйнаганида, мен ушбу ҳужумчининг футбол интеллекти Россиядаги бошқа ҳужумчиларникидан устун эканини айтган эдим. Кейин у "Рома"га йўл олди, демак мен ҳақ бўлиб чиқдим!", — деди Орлов.  Мутахассиснинг таъкидлашича, Шомуродов ҳозирги кунда фаолият юритаётган энг ёрқин футболчилардан бири ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport24

Сўнгги янгиликлар

Барча ›