"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?

Sherzod Nurmatov
2 дек 2025, 14:28
Премьер-лигадаги сўнгги ўйинида "Арсенал" рақобатчисидан устун кела олмади ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

"Тўпчилар" ўйиндан кейин Футбол ассоциацияси томонидан жаримага тортилиши мумкин.

"Челси"га қарши ўйинда Микель Артетанинг 6 нафар шогирди ҳакам Энтони Тейлор томонидан огоҳлантирилди: Мартин Субименди, Кристиан Москера, Риккардо Калафьори, Пьеро Инкапье, Майлз Льюис-Скелли ва Виктор Гёкереш.

"TalkSPORT" хабарига кўра, Футбол ассоциацияси қоидаларида битта ўйинда 6 ёки ундан ортиқ огоҳлантириш олган ҳар бир клуб учун 30 000 евро миқдорида жарима белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TalkSPORT