Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади
03 дек 2025 12:55
Янгиликлар
Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади
Флик Симеонега ўйин учун илиқ миннатдорчилик билдирди.
Ханс-Дитер Флик Диего Симеоненинг хайрлашмасдан кетиб қолишига йўл қўймади.
"Атлетико" Ла Лиганинг қолдирилган 19-тур учрашуви доирасида "Барселона"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўйиндан кейинги қўл бериб кўришишларни хушламаслиги билан танилган мадридликлар бош мураббийи баҳс якунланиши билан дарҳол трибуна ости йўлагига отланди. Каталонияликлар устози эса ҳамкасбига етиб олишга қарор қилди. Флик аллақачон зиналардан туннелга тушиб кетаётган Симеонени чақирди, у билан қучоқлашиб кўришди ва яна майдон томон қайтди.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Фикрлар