Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади
17 ноя 08:28
Янгиликлар
Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади
Англия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи 10-турида Албанияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Англия барча саралаш ўйинларида гол ўтказмасдан, Югославия терма жамоасининг 1954 йилги Жаҳон чемпионати саралашидаги рекордини янгилади. Бу ҳақда Opta ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Томас Тухель шогирдлари саралаш босқичида Албания (2:0, 2:0), Латвия (3:0, 5:0), Андорра (1:0, 2:0) ва Сербия (5:0, 2:0) терма жамоаларини мағлуб этди.
1954 йилги жаҳон чемпионати саралашида Югославия Греция (1:0, 1:0) ва Исроил (1:0, 1:0) билан бир гуруҳда ўйнаган. ЖЧ-1954 да эса Болқон жамоаси чорак финалгача чиқиб, у ерда якунда ғолиб бўлган Ғарбий Германияга (0:2) мағлуб бўлганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар